«қиличбозлик» тегли мақолалар


Италиялик уч спортчи ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз қизни зўрлагани айтилмоқда. Федерация ҳодисани рад этди
5 март 2024, 18:32

Италиялик уч спортчи ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз қизни зўрлагани айтилмоқда. Федерация ҳодисани рад этди

Италия матбуоти мамлакат ўсмирлар терма жамоасининг уч нафар аъзоси ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз қизни зўрлаганликда гумонланаётгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раддия эълон қилиб, Италия қиличбозлик федерациясини «махсус тайёрланган ёлғон хабар»да айблади.

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова Осиё чемпиони бўлди
19 июн 2023, 17:15

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибекова Осиё чемпиони бўлди

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди
24 май 2023, 22:49

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди

Таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. Бир кун олдин у хусусий клиникада косметологик жарроҳлик амалиётини ўтказган, шундан сўнг аҳволи оғирлашган.

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтинга эга бўлди
10 март 2023, 12:32

Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та олтинга эга бўлди

Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси жами 16 та — 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлади.

Тошкентда аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади
3 феврал 2023, 13:19

Тошкентда аёллар ўртасида қиличбозлик бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади

Пойтахтда 10−12 февраль кунлари қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Унда йигирмадан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
15 июн 2022, 11:54

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида олимпиада ғолибларини мағлуб этиб, финалга чиқди. Олтин медаллар учун баҳсларда ўзбекистонлик қиличбозлар Жанубий Корея атлетларига 38:35 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигидан ҳам кетди
27 май 2022, 15:27

Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигидан ҳам кетди

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. У февраль ўрталарида МОҚ раҳбарлигидан ҳам кетганди. Федерацияда унинг ўрнини «Капиталбанк» Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусаматов эгаллади.

Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони бўлди
4 апрель 2022, 09:26

Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик биринчи жаҳон чемпиони бўлди

Зуҳриддин Қодиров БААда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати финалида германиялик рақибини мағлуб этди. У Ўзбекистон қиличбозлари ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи бўлди. ЖЧда Зайнаб Дайибекова бронза медалини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг