22 апрель куни соат 03:24 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 000 000 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Бунда эркаклар сони 18,5 миллион, аёллар сони эса 18,3 миллион.
Мамлакат аҳолиси 2024 йил бошида 36,8 млн кишини ташкил этган. Ҳар бир ойда ўртача 54,5 минг кишига ошган. Ҳар бир кунда эса ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
1 январь ҳолатига кўра, 1 км кв ер майдонига ўртача 82,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Шаҳар жойларда — салкам 19 млн киши, қишлоқ жойларда — 18 миллиондан зиёд киши яшайди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг маълум қилишича, Ўзбекистонда охирги 5 йилда туғилишнинг кескин ўсиши кузатилган. Прогнозларга кўра, туғилиш суръати 2030 йилгача бир маромда (ўртача 900−950 минг) давом этади ва аҳоли сони 41 милллиондан ошади.