3 апрель куни Самара-Чимкент трассасининг Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабарларини чоп этувчи Telegram`даги Polisia.kz канали хабар берди.

ЙТҲда Volvo юк машинаси ва Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Toyota-Аlhpard микроавтобуси иштирок этган. Ҳодиса оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк машинасининг шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва у ерда тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди. Тегишли экспертиза тайинланди, дейилади хабарда.