Тошкент шаҳри ҳаво ифлосланиши даражасидан келиб чиқиб экологик зоналарга ажратилади. Транспорт воситаларига эса «қизил», «сариқ» ва «яшил» ёрлиқлар (стикерлар) ёпиштирилади. Бу қандай ишлаши ҳақида шаҳар ҳокимлиги видео эълон қилди.

5 март куни президент Шавкат Мирзиёев шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш чора-тадбирлари билан танишуви чоғида Тошкент шаҳри Миробод тумани Файзобод маҳалласида жойлашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими диагностика марказига айлантирилиши маълум қилинди.

автомобилларга ёрлиқ, экологик ҳудудлар, ҳаво ифлосланиши

Транспорт воситаларига экологик диагностика натижасидан келиб чиқиб «қизил», «сариқ» ва «яшил» ёрлиқ транспорт воситасининг олд ойнасига ёпиштирилади. «Марказ ишининг ушбу схемасини амалга ошириш коррупциянинг олдини олади ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш имконини беради», — дейилади хабарда.

Бутун шаҳар бўйлаб ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўлчовчи датчиклар ўрнатилади. Улар шаҳарнинг экологик харитасини шакллантириш имконини беради. Ҳар бир ҳудудда ифлосланиш даражалари кўриниб туради. Бу ахборотдан транспорт ҳаракатини бошқариш учун фойдаланилади. Ёрлиқлар рангига боғлиқ равишда ҳаракати турли даражада чекланган ҳудудлар яратилади. Масалан, «яшил» ҳудудларга фақат «яшил» ёрлиқли автомобиллар кира олади.

Экологик зоналарга ажратилган шаҳар харитасиЭкологик зоналарга ажратилган шаҳар харитаси

Экологик ҳудудларда ҳаракат қоидаларини бузганлик учун жарималар назоратнинг жиддий воситаси бўлади. Жарималардан тушган маблағлар шаҳардаги экологик вазиятни янада яхшилашга, кўкаламзорлаштириш ва экологик инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

Видео