5 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суди (ХЖС) Россия Аэрокосмик кучларининг узоқ масофали авиацияси қўмондони Сергей Кобилаш ва Россия Қора денгиз флоти қўмондони Виктор Соколовни ҳибсга олишга халқаро ордер берди.

«Икки гумонланувчи камида 2022 йил 10 октябрдан 2023 йил 9 мартгача бўлган даврда Украинанинг электр инфратузилмасига ракета ҳужумлари учун жавобгар бўлган деб ишониш учун кучли асослар бор», — дейилади суд матбуот баёнотида. «Бу вақт ичида Россия ҳарбий кучлари томонидан [Украинадаги] кўплаб электр станциялари ва подстанцияларига ҳужумлар уюштирилгани тахмин қилинмоқда».

ХЖС судгача бўлган палатаси зарбалар фуқаролик иншоотларини нишонга олгани ва «ҳарбий нишонлар сифатида таснифланиши мумкин бўлган нишонлар учун тинч аҳолига кутилган зарар ҳарбий устунлик билан солиштирганда ҳаддан ташқари кўп», деган хулосага келди.

Судга кўра, Кобилаш ва Соколов тинч аҳолига ва фуқаролик объектларига ҳаддан ташқари тасодифий зарар етказиш бўйича инсониятга қарши ҳарбий жиноятлар учун жавобгардир.

Украина ҳукумати Кобилаш ва Соколовни ҳам тинч аҳолига қарши жиноятларда айблади. Кобилаш, Украина Хавфсизлик хизматида таъкидланганидек, Украина минтақаларида «турар-жой бинолари, шифохоналар ва муҳим инфратузилмаларга оммавий ракета ҳужумлари» ҳақида буйруқ берган. Соколов, УХХга кўра, Қора денгиздан Украина энергетика тизимини ўққа тутганликда айбдор.

2023 йил март ойида Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва Россия болалар омбудсманı Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганди. Улар Украинанинг босиб олинган вилоятларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилишда гумон қилинмоқда, бу уруш жинояти ҳисобланади.