Ўзбекистонда 25 февраль куни электр энергиясини етказиб беришдаги чекловлар кўлами оширилди, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев.

Якшанба куни Ўзбекистонда 241,9 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу кунлик маълумотлар охирги марта эълон қилинган 22 февраль, пайшанба кунига нисбатан 2,3 миллион кВт/соатга кам. (22 февраль — 244,2 миллион, 21 февраль — 246,8 млн, 20 февраль — 246,6 млн, 19 февраль — 243,9 млн).

Иссиқлик электр станцияларида 43,6 миллион кубометр табиий газ (пайшанба ва олдинги кунларда мос равишда 42,3, 41,9, 41,7 ва 41,3 миллион), 17,2 минг тонна кўмир (21, 23, 5, 24,8 ва 25,6 минг) ва 11,1 минг тонна кубометр мазутдан (11,4, 12, 12,6 ва 12,1 минг) фойдаланилган. Кўриб турганингиздек, кейинги кунларда иссиқлик электр станцияларида кўмир ва мазутдан фойдаланиш камайган.

Якшанба куни Туркманистондан 22,2 миллион кВт/соат электр энергияси импорт қилинган (22,5, 20, 20,1 ва 20,6 млн).

Истеъмолчиларга 235,9 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилди, бу режага нисбатан 5 фоизга кўп. Пайшанба ва олдинги кунларда етказиб бериш 240,2 миллион, 240,9 миллион, 239,1 миллион ва 236,2 миллион кВт/соатни ташкил этганди.

Тиғиз вақтларда электр энергиясини 600 МВтгача (аввалги кунларда — 550 МВт дан кўп бўлмаган) етказиб беришга чекловлар жорий этилди, бу газ босимининг пасайиши ва электр энергиясига бўлган талабнинг бир неча баробар ортиши билан боғлиқ эди. Вазирлик огоҳлантиришича, 26 февраль, душанба куни ҳам вазият барқарорлашгунча, баъзи чекловлар тиғиз вақтларда киритилиши мумкин.

Газ истеъмоли 157,2 миллион куб метрга ошган (ўтган пайшанба куни — 154,6 миллион).

22 февралдан бошлаб мамлакатда метан ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятига қўйилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташлана бошлади. 609 та (1517 та) газ қуйиш шохобчалари орқали аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун 3,899 куб метр газ (пайшанба куни 481 та газ қуйиш шохобчалари орқали 3,24 млн кубометр) етказиб берилди.

«Газета.uz» Энергетика вазирлигидан туман ва вилоятлар бўйича иш бошлаган ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда уларнинг иш тартиби (илгари иш вақти соат 8:00 дан 15:00 гача айтилган эди) ҳақида маълумот беришни сўради, бироқ ҳали маълумот олинмаган.

«Ўзбекнефтгаз» компанияси ўзининг UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчаларига бензин етказиб беришни 4 бараварга — 22 февралдаги 4332 тоннадан 1073 тоннага қисқартирди. 26 февраль куни компания АИ-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмга кўтарилганини маълум қилган эди. «Ўзбекнефтгаз»нинг «Газета.uz»га маълум қилишича, гап таъминотнинг камайиши ҳақида эмас, чунки анъанага кўра компания шанба ва якшанба кунлари ёқилғи қуйиш шохобчаларига бензин етказиб бермаган. Ёқилғи қуйиш шохобчаси захирага эга бўлиши учун иш кунларида бензин керакли ҳажмда етказиб берилади, бироқ бу сафар ортиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда якшанба куни 1073 тоннага қўшимча ёқилғи етказиб беришга қарор қилинди, дея тушунтирди компания.

Электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, истеъмолчилардан 1154 қисқа рақамига, шунингдек, 71−207−23−76 телефон рақами ёки Telegram`даги (@het_admin) администраторга, газ таъминоти юзасидан 1104, 104 қисқа рақамларига, шунингдек, 71−202−11−04 телефон рақами ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги махсус гуруҳга ҳамда кўмир таъминоти юзасидан 78−148−30−03, 71−244−38−28 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.