Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Халқаро шахмат федерациясининг (FIDE) январь ойидаги рейтингида дунёнинг энг яхши 15 нафар шахматчиси қаторига кирди.

19 ёшли шахматчи бир ой ичида турнир жадвалида 22-ўриндан 15-ўринга кўтарилди, Эло рейтинги эса 2727 дан 2744 га кўтарилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон тарихида бундай рейтингга эришган биринчи шахматчи бўлди. 2015 йилнинг май ойида шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжоновнинг максимал рейтинги 2715 баллни ташкил этганди, аммо у ўшанда 11-ўринга кўтарилган.

Январь ойида Нодирбек Абдусатторов юқори даражадаги шахматчилар билан Tata Steel Chess супертурнирида қатнашиб, 13 турда олтита ғалаба, бешта дуранг натижа қайд этди ва икки марта мағлубиятга учради. «Газета.uz» ушбу турнир ўзбекистонлик шахматчи учун қандай кечгани ҳақида ёзганди.

18 ёшли Жавоҳир Синдаров ўтган ой расмий ўйин ўтказмаган бўлса-да, 2701 балл билан дунё рейтингида 35-ўринга кўтарилиб олди.

Рустам Қосимжонов (2687) бир ой олдинги 49-ўриндан 47-ўринга кўтарилиб олди, аммо рейтинги бир баллга пастлади.

Шахмат олимпиадаси чемпиони 20 ёшли Нодирбек Якуббаев (2661) ҳам бирорта ўйин ўтказмагани боис 76-ўринга тушиб кетди (-1).