«йҳх» тегли мақолалар


Тошкент кўчаларига ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади
4 январ 2024, 20:40

Тошкент кўчаларига ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади

Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида фуқароларни реал вақт режимида йўл ҳаракатидаги вазият тўғрисида хабардор қилиш учун ўзгарувчан маълумотлар таблоси ўрнатилди. «Газета.uz» бу нима учун зарурлиги билан қизиқди.

Транспорт вазирлигининг Лойиҳа бюроси Тошкентнинг Бешқайрағоч кўчасидаги транспорт муаммоларига ечим таклиф қилди
30 ноябр 2023, 19:11

Транспорт вазирлигининг Лойиҳа бюроси Тошкентнинг Бешқайрағоч кўчасидаги транспорт муаммоларига ечим таклиф қилди

Тошкент транспорт тизимини ривожлантириш лойиҳа бюроси Бешқайрағоч, Кўкча Дарвоза ва Қоратош кўчаларидаги транспорт муаммоларига ечим таклиф қилди. Мақсад — низоли вазиятларни камайтириш, пиёдалар хавфсизлигини ошириш ва жамоат транспортига устуворлик бериш. Лойиҳа тафсилотлари — «Газета.uz»да.

«Одамларга бахт учун дўстона шаҳар муҳити керак». Парламент муҳокамасидан репортаж
21 ноябр 2023, 12:21

«Одамларга бахт учун дўстона шаҳар муҳити керак». Парламент муҳокамасидан репортаж

Парламентда турли идора вакиллари иштирокида пойтахтдаги тирбандликлар, жамоат транспортини ривожлантириш, шаҳарларни кўкаламзорлаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Муҳокамада сўз олганлар, жумладан, журналистимиз, эколог ва шаҳаршунос нималар ҳақида сўз юритгани — «Газета.uz» репортажида.

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози
23 август 2023, 13:11

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози

Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.

Нима учун тезликни пасайтириш тирбандликни юзага келтирмайди?
18 октябр 2022, 00:01 1

Нима учун тезликни пасайтириш тирбандликни юзага келтирмайди?

Тошкентда тезлик пасайтирилиши ҳақидаги хабар, кутилганидек, аксарият аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. Транспорт вазирлиги вакили Мурод Обидов ҳайдовчиларнинг хавотири нега асоссиз эканини тушунтириб берди. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун «тезликни пасайтириш биринчи ва минимал чорадир».

Олд ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади
13 апрель 2022, 12:37 3

Олд ўриндиқдаги йўловчилар хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлади

1 майдан бошлаб автомобилнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарини тақиб олишлари шарт бўлади. Орқа ўриндиқларда хавфсизлик камарини тақиш ва махсус болалар ўриндиғидан фойдаланиш тавсия сифатида қолмоқда.

11 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 феврал 2022, 22:00

11 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муаммолар билан шахсан ўзи шуғулланишини айтган Шавкат Мирзиёев, мактаб ва боғчалар олдида тезлик 30 км/соатдан ошмаслиги, Андижондаги тиббиёт марказидаги портлаш тафсилотлари, Демократия индекси рейтингида 150-ўринни эгаллаган Ўзбекистон, меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига зўравонлик қилган ҳодим, йўл белгиларини ишлаб чиқаришда «Ўзавтойўлбелги»нинг монополияси тугатилиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 11 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланди
16 сентябрь 2021, 16:39

ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги формаси тасдиқланди

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг янги намунадаги формали кийим-боши тасдиқланди. ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамбли кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Тошкeнтда автобус ҳайдовчилари яна пойга уюштиришди
13 декабр 2020, 12:17

Тошкeнтда автобус ҳайдовчилари яна пойга уюштиришди

Тошкeнтда 38 ва 58-автобус ҳайдовчилари Шота Руставeли кўчасида пойга уюштиришди. Ҳайдовчиларнинг шахси аниқланиб, уларга 1 115 000 минг миқдорида жарима белгиланди.

Пойтахт чорраҳаларидаги камералар 1,1 млрд сўм эвазига қайта ишга туширилиши мумкин
28 октябр 2020, 12:38 2

Пойтахт чорраҳаларидаги камералар 1,1 млрд сўм эвазига қайта ишга туширилиши мумкин

Пойтахт чорраҳаларига ўрнатилган видеокамералар учун дастурий таъминот лицензия муддати тугади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш бошқармаси. Ҳокимлик камераларни қайта ишга тушириш учун AutoCon тизимини маҳаллий ишлаб чиқарувчидан 1,1 млрд сўмга сотиб олиши кутилмоқда.

Хавф юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади
24 октябр 2020, 11:07 1

Хавф юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади

Тошкент шаҳрида синов тариқасида ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади. Белги остида икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилади.

ДЙҲХХ жарима майдонлари бўйича онлайн тизимни ишга туширди
6 июл 2020, 17:10

ДЙҲХХ жарима майдонлари бўйича онлайн тизимни ишга туширди

Тошкентда автомашиналарни жарима майдонидан чиқариш учун онлайн тизим синов тариқасида ишга туширилди. Энди dyhxx.uz сайти орқали қоидабузарлик тўғрисидаги барча маълумотларни топиш, ҳужжатларни тақдим этиш ва жаримани тўлаш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг