Самарқанд шаҳри жамоат транспортининг янги йўналишлар тармоғи учун Хитой компаниясидан 10 та автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Дилшодтранссервис» МЧЖ томонидан Хитойнинг CRRC компаниясида ишлаб чиқарилган янги автобуслар келтирилган бўлиб, улар замонавий талаблар асосида жиҳозланган.

Корхона томонидан яна 20 та ушбу русумдаги автобуслар олиб келиниши режалаштирилган, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, шу йилнинг апрель ойида ЕТТБ ажратаётган маблағлар ҳисобига Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус олиб келиниши режа қилинганди. 95 млн долларлик лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади.