Глобал экологик фонднинг Кичик грантлар дастури тадбиркорлар, талабалар ва атроф-муҳит муаммоларидан хавотирда бўлган барча фуқароларни Green Development Platform бизнес ҳамжамиятининг йиғилишида иштирок этишга таклиф қилади. Тадбир 27 декабрь куни UEnter инновацион тадбиркорлик марказида бўлиб ўтади, деди «Газета.uz»га дастурнинг Ўзбекистондаги миллий координатори Алексей Волков.

Green Development Platform — «яшил» ташаббусларни муҳокама қилиш имконияти. Тадбиркорлар, инвесторлар ва давлат сектори иқтисодиёт ҳамда жамиятни ривожлантиришга қаратилган экологик тоза лойиҳаларини тақдим этиши, уларни муҳокама қилиши мумкин. Учрашув талабалар учун барқарор ривожланиш мавзусидаги таълимнинг бир қисмига айланиши мумкин.

«Яшил» лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган тадбиркорлар ва экспертлар лойиҳалар тақдимотини ўтказади. Булар энергия инқирозини бартараф этиш учун янги иситиш тизимлари, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш йўллари, барқарор деҳқончилик усуллари ва одатда пластмассадан тайёрланган кундалик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун табиий материаллардан фойдаланишни ўз ичига олади.

«Барча лойиҳаларни ресурслар ҳамда хизматлардан оқилона фойдаланиш ва сайёра келажагига ғамхўрлик билан муносабатда бўлиш бирлаштириб туради», — деди Алексей Волков.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари истеъмолчиларни «яшил» ускуналарни сотиб олишга қандай рағбатлантириш мумкинлигини ҳам муҳокама қилади. Тадбир дастури билан ушбу Telegram каналда танишишингиз мумкин.