«сув» тегли мақолалар


Садир Жапаров: «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик»
23 январ 2024, 17:51

Садир Жапаров: «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик»

Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат қарзи, сув тақчиллиги, Қамбарота-1 ГЭС ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши масалалари ҳақида интервью берди. «Оқим манбаида турибмиз ва сув бермаймиз, деб баҳслашиш — бемаънилик», — дея таъкидлади у.

Ўзбекистонда 2025 йилдан далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади
4 январ 2024, 17:48

Ўзбекистонда 2025 йилдан далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинади.

Қандай қилиб пластмассадан воз кечиш, сув танқислиги билан курашиш мумкин? Ўзбекистонлик тадбиркорлар экологик тоза бизнес ечимларни муҳокама қилади
23 декабр 2023, 09:41

Қандай қилиб пластмассадан воз кечиш, сув танқислиги билан курашиш мумкин? Ўзбекистонлик тадбиркорлар экологик тоза бизнес ечимларни муҳокама қилади

Ишбилармонлик учрашувида тадбиркорлар экологик тоза лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибалари ҳақида гапиради. Асосий мавзулар: энергия инқирози даврида янгича иситиш тизимлари ва қишлоқ хўжалигида сувни тежаш йўллари. Ҳар ким ўз эко-лойиҳаларини тақдим этиши ва муҳокама қилиши мумкин.

Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»
17 ноябр 2023, 15:28

Президент: «Сув текин эмас, деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш лозим»

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида Ўзбекистондаги сув муаммоси ҳақида гапирди. У «сув текин эмас», деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш ва буни кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади
23 октябр 2023, 14:38

Ўзбекистонда икки йилда сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ажратилди, бироқ сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади

Икки йил давомида Ўзбекистонда давлат бюджетидан сув хўжалигига қарийб 2 млрд доллар ($2,54 млрд давлат қарзини ҳисобга олмаганда) ажратилди, аммо бу вақт ичида сув исрофи ва насосларнинг ҳолати яхшиланмади. Соҳага 2024 йилда яна 1,7 трлн сўм ва 300 млн долларлик кредит ажратиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалигидаги сувнинг 36 фоизи тупроқли канал ва ариқларда йўқолади — президент
20 октябр 2023, 15:58

Қишлоқ хўжалигидаги сувнинг 36 фоизи тупроқли канал ва ариқларда йўқолади — президент

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида йил давомида 39 млрд куб метр сув истеъмол қилинган. Шундан 36 фоизи ёки 14 млрд куб метри тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолган, деди президент. Яна 5−6 млрд куб метр сув суғоришнинг эскирган усуллари туфайли йўқотилмоқда.

Inkuzart сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расмини тақдим этди
21 сентябрь 2023, 10:04

Inkuzart сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расмини тақдим этди

Рассом Inkuzart Тошкентда янги расм чизди. У ўйламай сарф қилинаётган сувга бағишланган.

Термизда канализациядаги авария сабабли сув 3 кун давомида график асосида берилади
6 сентябрь 2023, 09:53

Термизда канализациядаги авария сабабли сув 3 кун давомида график асосида берилади

Термиз шаҳридаги канализация тармоғида содир бўлган йирик авария туфайли ичимлик суви таъминоти уч кунга соат 8:00 дан 20:00 гача тўхтатилди. Қолган вақтларда сув берилиши керак.

Cув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади
21 июн 2023, 15:49 1

Cув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади

Ўзбекистонда 2030 йил якунигача истеъмолчиларга сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади.

Сувни сарфлаш, ўлчаш ва етказиб бериш бўйича жуда кескин таклифлар тайёрлаяпмиз — Шерзод Кудбиев
14 июн 2023, 18:07

Сувни сарфлаш, ўлчаш ва етказиб бериш бўйича жуда кескин таклифлар тайёрлаяпмиз — Шерзод Кудбиев

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Қонунчилик палатаси олдидаги ҳисоботида вазирлик сувни сарфлаш маданияти, уни ўлчаш ва етказиб бериш бўйича кескин таклифлар тайёрлаётганини маълум қилди. Таклифлар 2024 йилнинг бюджет лойиҳасида кўрсатилади.

Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларида сув номаълум муддатга ўчирилди
8 июн 2023, 15:49

Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларида сув номаълум муддатга ўчирилди

Тошкентдаги учта туманнинг бир қатор аҳоли массивлари насос станциялари электр таъминотидан узилиши сабаб сувсиз қолди.

Сув ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади
10 феврал 2023, 14:54

Сув ҳисобини онлайн режимда мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади

2023 йилги давлат дастурига кўра, жами 13 057 сув хўжалиги объектларида рақамли технологиялар жорий этилиб, «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилади. Сувнинг ҳисоби онлайн режимда мониторинг қилиниб, республика бўйлаб сувнинг аниқ ҳисобини юритиш, фойдаланиш ва оператив бошқариш имконияти оширилади.

«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг экстенсив йўлидан воз кечиши керак» — Япониядаги ўзбек олими Азиз Омонов билан суҳбат
12 декабр 2022, 09:00

«Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг экстенсив йўлидан воз кечиши керак» — Япониядаги ўзбек олими Азиз Омонов билан суҳбат

Ер кимларнингдир нафси учун увол қилинмай, ишлайдиган одамга берилиши керак; «чинакам инновациялар» сув танқислиги оқибатларини юмшатади, аммо улар жорий этилмаса, минтақадаги бўлажак аграр муаммолардан энг кўп ўзбекистонликлар азият чекади, деб ҳисоблайди япон университети докторанти Азиз Омонов.

Сув ва ичимлик ишлаб чиқарувчилари нима учун мажбурий маркировкадан норози? ДСҚ муносабати
1 июл 2021, 18:36

Сув ва ичимлик ишлаб чиқарувчилари нима учун мажбурий маркировкадан норози? ДСҚ муносабати

Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.

29 мартдан 8 июнгача Тошкентда босқичма-босқич ичимлик суви таъминоти тўхтатилади (рўйхат)
17 март 2021, 11:02

29 мартдан 8 июнгача Тошкентда босқичма-босқич ичимлик суви таъминоти тўхтатилади (рўйхат)

Тошкентда катта ҳажмли сув қувурларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан 29 мартдан 8 июнгача босқичма-босқич ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ўчирилиш вақтлари ва жойлар рўйхатини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг