Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун 14 кунлик қишки таътил муддати белгиланди, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади.

Таътил 2024 йил 10 январгача давом этади️ ва III чорак дарслари 11 январдан бошланади.

Маълумот учун, ОТМ талабалари, профессионал таълим муассасалари ва академик лицей ўқувчиларига қишки таътил 25 декабрда бошланиб, 2024 йил 7 январгача давом этади.