Тошкентда Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг мудофаа саноати компаниялари вакиллари иштирокида семинар ва соҳа йўналишида кўргазма ўтказилди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистоннинг манфаатдор ташкилотлари Ҳиндистоннинг Zen Technologies, TATA Advanced Systems, Bharat Dynamics, Apollo Micro Systems, L&T Defence, Bharat Forge, Karman Drones Private каби компаниялар вакиллари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда янги қўшма лойиҳаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Ҳиндистон делегацияси аъзолари сафар доирасида қатор вазирлик ва идораларида учрашув ва музокаралар ўтказди, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланганди.