Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янгиланган рейтингида 1345,26 очко билан беш поғонага кўтарилиб, 73-ўриндан 68-ўринга кўтарилди.

Ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари доирасида Ўзбекистон Туркманистонни мағлуб этди (1:3), Эрон билан дуранг ўйнади (2:2).

Миллий терма жамоа Осиё рейтингида 9-ўринга кўтарилиб, Уммондан ўзиб кетди. Осиёнинг энг кучли 10 та терма жамоаси сафида, шунингдек, Япония (дунёда 17-ўрин), Эрон (21), Жанубий Корея (23), Австралия (25), Саудия Арабистони (56), Қатар (58), Ироқ (63) ва БАА (64) бор.

Рейтингда биринчи ўринда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси (1855,2 балл), иккинчи ўринда эса Франция терма жамоаси (1845,44) жой олган. Кучли учликни Англия терма жамоаси якунлаб турибди (1800,05).