Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнирининг 2-босқичи дастлабки ўйинида Туркманистонни мағлуб этди. 16 ноябрь куни Ашхободда бўлиб ўтган учрашув 1:3 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлим мезбонлар фойдасига ҳал бўлди — 44-дақиқада ҳимоячи Мейлис Дурдиев ўйинда ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ярим ҳимоячи Отабек Шукуров 57 ва 77-дақиқаларда ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг пасларидан сўнг дубл қайд этди. Қўшиб берилган вақтда 90+1'да Шукуровнинг узатмасини Шомуродов голга айлантирди.

Эътиборлиси, ўйин Ашхобод стадионининг сунъий майдонида бўлиб ўтди. Аввалги саралашларнинг сунъий майдонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинларида Ўзбекистон 2018 йилда Шимолий Кореяга (4:2), 2022 йилда Фаластинга (2:0) мағлуб бўлганди.

«E» гуруҳининг параллель ўйинида Эрон Гонконгни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

21 ноябрь куни соат 18:00да навбатдаги саралаш ўйинида Ўзбекистон «Бунёдкор» уй стадионида Эронга қарши майдонга тушади.

Видео

Фото

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

жч-2026, саралаш, туркманистон, футбол