Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа бюроси Бешқайрағоч, Кўкча Дарвоза ва Қоратош кўчаларини ўз ичига олган транспорт йўлагида мавжуд йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ҳал этиш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Газета.uz»га лойиҳа бюроси директори Мурод Обидов маълум қилди.

Лойиҳа қандай пайдо бўлди?

Ушбу транспорт йўлагида йўл ҳаракатини ташкил этиш (ЙҲТЭ) билан боғлиқ ўзгаришлар шаҳарнинг асосий артерияларида ЙҲТЭ ишларини қайта ташкил этиш дастурининг бир қисми ҳисобланади. Бу президентнинг жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган. Дастурни амалга ошириш учун Лойиҳа бюроси мутахассислари Тошкент кўчаларида транспорт воситалари қатнови юкламаларининг умумий манзарасини ишлаб чиқди.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

«Гувоҳи бўлиб турибмизки, шаҳар чеккасидан одамлар ва транспорт воситаларининг йирик оқими мавжуд. Июнь ойи ҳолатига Тошкент шаҳрида 760 минг автомобил рўйхатга олинган. Бундан ташқари, Тошкентга кунига яна 160−280 минг автомобил ва 1,5 млн киши кириб келади. Йўл тармоғига юкламани камайтириш учун одамлар ва транспорт шаҳар тармоғига бир маромда сингиб кетиши лозим», — дейди Мурод Абидов.

Президент қарори ижроси доирасида Лойиҳа бюроси томонидан умумий узунлиги 472 км бўлган 36 та энг гавжум транспорт йўлаклари аниқланди. Мутахассислар шошилинч аралашувни талаб қилувчи 13 та устувор йўналишни ажратиб олди.

Янги ечимларни ишлаб чиқиш учун Лойиҳа бюроси жамоаси ушбу йўлаклардан фойдаланувчи транспорт воситалари ва йўловчилар сонини ҳисоблаб чиқди, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) ўчоқлари ва тўқнашувлар юзага келиши сабабларини аниқлади. Мурод Обидовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда иккита йўлак бўйича таклифлар тайёр: Амир Темур — Шаҳрисабз — Шота Руставели — Янги Сергели, шунингдек, Бешқайрағоч — Кўкча Дарвоза — Қоратош. Уларнинг узунлиги мос равишда 23 ва 8 километрни ташкил этади. Ечимлар Жаҳон банкидан жалб қилинган хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган.

«Йўлаклар реконструкцияси уч босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда, — дея тушунтиради бюро раҳбари. — Автобуслар ҳаракатланиш ҳуқуқи устуворлигини ва йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, светофорларни бошқаришнинг мувофиқлаштирилган тизимини („ақлли“ светофорлар) жорий этиш зарур. Шундан кейин, жамоат транспорти инфратузилмасини ҳамда одамлар ҳеч бир қийинчиликсиз жамоат транспорти йўловчисига айланишлари учун тўсиқсиз пиёдалар муҳитини такомиллаштириш лозим. Енгил транспорт воситалари йўловчиларининг транспорт воситасига чиқиши ва тушиши учун шарт-шароит яратиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Навоий кўчасида ана шу нарса эътибордан четда қолдирилган эди».

Йўлакнинг асосий муаммолари

Бешқайрағоч — Кўкча дарвоза — Қоратош йўлаги Бешқайрағоч кўчасининг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли (ТҲАЙ) билан кесишган жойидан бошланиб, Халқлар дўстлиги майдонида тугайди. Ушбу артериянинг турли қисмларидан ҳар куни 40 минггача автомобиль фойдаланади. ТҲАЙдан шаҳарга Бешқайрағоч кўчаси орқали 77 минг киши кириб келади.

Лойиҳавий ечимлар Лойиҳа бюроси маслаҳатчиси, ЙҲТЭ бўйича мутахассис Андрей Багинов томонидан ишлаб чиқилмоқда. Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳанинг глобал мақсади — йўлларнинг ўтказувчанлигини сақлаб қолган ҳолда, низоли ҳолатларни камайтириш ҳамда жамоат транспорти устуворлиги ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш орқали йўл ҳаракатини қандай қилиб хавфсизроқ қилиш мумкинлигини кўрсатиб беришдан иборат.

Пойтахтнинг ушбу ва бошқа йўлакларида мавжуд транспорт муаммоларини ҳал қилиш билан боғлиқ асосий қийинчилик — шаҳар бош режасининг мавжуд эмаслигида, дея тушунтиради Андрей Багинов ва унинг ҳамкасби Бобур Сирожев. Қурилиш объектларининг олдиндан тахмин қилиб бўлмас ва режасиз эканлиги транспорт ҳаракати ва талабдаги ўзгаришларни олдиндан прогноз қилишга имкон бермайди.

Бир неча йил ичида Бешқайрағоч ва Кўкча дарвоза кўчалари бўйлаб якка тартибдаги қурилиш объектлари ўрнида қисман ёки тўлиқ кўп қаватли турар-жойлар қурилса ёки бу ерда йирик савдо ёки ижтимоий объектлар пайдо бўлган тақдирда, бу кўча-йўл тармоғидаги юкламага сезиларли таъсир кўрсатади. Шаҳар бош режаси мавжуд эмаслиги сабабли, транспорт тизимини режалаштирувчи мутахассислар фақатгина шу ернинг ўзида ва айни пайтда мавжуд бўлган объектларни ҳисобга олган ҳолда ишлаш имконига эга. Қурилиш объектлари билан боғлиқ ҳар қандай жиддий ўзгариш ЙҲТЭни ўзгартириш учун катта миқдордаги харажатларни талаб қилиши мумкин.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

«Биз асосий чорраҳалардаги оқимни ҳисоблаб чиқдик, унинг таркибини аниқладик ва воқеликнинг рақамли эгизагини моделлаштирдик (транспорт тизимининг рақамли эгизаги — бу реал воқеликни такрорлайдиган йўл ҳаракати ҳолатининг компьютер дастуридаги акси — таҳр.). Бироқ, коридор бўйлаб оқимни ўзгартириши мумкин бўлган йирик объект қурилади, деб ишониш учун ҳеч қандай асосимиз йўқ. Нормал ҳолатда, ҳар қандай рақамли эгизаклар йилига ёки ҳатто ҳар мавсумда бир марта, ҳеч бўлмаганда светофорлар фаолияти билан мувофиқлаштириш учун, янгилаб турилиши лозим. Уларни транспорт ҳаракатининг амалдаги ҳолатига мослаштириш зарур», — дейди Андрей Багинов.

Тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар инфратузилмада мавжуд бир қатор камчиликларни аниқлади:

  • Йўлакнинг кўп қисмларида пиёдалар йўлкалари ёки пиёдалар ўтиш жойлари мавжуд эмас, айрим жойларда пиёдалар йўлкалари машиналар тўхташ жойига «айлантирилган».

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

  • Хусусий хонадонлар бўйлаб жойлашган пиёдалар йўлкаларининг аксарияти жуда тор, бир ярим метргача баландликдаги чиқиш жойлари мавжуд. Бу, аслида, Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари учун одатий ҳол, чунки уй эгалари кўпинча фойдаланилмаётган томорқа учун ўзлари ва ватандошларини хавфсиз ва қулай пиёдалар муҳитидан маҳрум қиладилар. Бу давлат томонидан ҳеч қандай тарзда тартибга солинмайди.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

  • Йўлакнинг бутун узунлиги бўйлаб, чорраҳалардан ташқари жойларда фақат битта тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойи мавжуд. Қолган жойларда одамлар олти полосали кўчани белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишга мажбур бўлади.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

  • Транспорт воситалари шундоққина бордюр бўйлаб тўхтаб туради. Бу ҳайдовчилар учун бир-бирини ва пиёдаларни кўришни қийинлаштиради.
  • Светофорсиз бурилишлар бўйлаб автомобиллар тўхтаб туради. Бу транспорт бошқаруви вақтида қалтис манёврларга олиб келади.
  • Бир пайтлар тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидан фарқли ўлароқ, кириш ва чиқиш жойлари жуда кўп. Ушбу кесишмалардаги тирбандлик асосий кўчадаги умумий юкламага таъсир қилади ва жамоат транспорти ҳаракатини секинлаштиради. Назарий жиҳатдан, ҳар бир кириш жойи кўча баланси эгаси, архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳамда бош режа институти билан келишилган бўлиши лозим. Бироқ, бу Ўзбекистон контекстидаги алоҳида йирик муаммо. Ҳар қандай қурилиш объекти лойиҳаси шаҳар кўчаларига «уланиши» керак. Ҳар бир кириш жойи чиқиш жойи вазифасини ҳам ўташи шарт эмас. Кириш жойлари бир томонлама бўлиши мумкин, транспорт оқимларини мавзелар ичида ташкил қилиш ва бошқариш зарур.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

  • Бинолар ёнидаги шахсий автотураргоҳларнинг аксарияти ноқонуний.

2022 йил якунларига кўра, кўчада 33 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда жами 6 киши ҳалок бўлган. Ўлимга олиб келган олтита ЙТҲдан бештасида пиёдалар транспорт воситалари уриб кетиши натижасида ҳалок бўлган. ЙТҲлар содир бўлишига асосий сабаб:

  • пиёдалар йўлкалари мавжуд эмас;
  • пиёдалар ўтиш жойлари мавжуд эмас;
  • пиёдалар ўтиш жойлари светофор воситасида тартибга солинмаган;
  • қатнов қисмидаги йўлаклар ихтисослаштирилмаган (йўл кўрсаткич кўринишидаги белгилар, чорраҳалар ҳудудида траектория маршрутлари, ҳайдовчиларга тўғрига, чапга, ўнгга ҳаракатланиш ёки қайрилиш учун қайси йўлакка ўтиш кераклигини олдиндан айтиб берувчи йўл белгилари);
  • светофорларни кўриб бўлмайди.

«Муаммо, шунингдек, Ўзбекистон қонунчилигида ЙТҲлар ўчоғи тушунчаси мавжуд эмаслиги, қандай ҳолларда ЙТҲлар жамланган ҳудудларни саралаш кераклиги, уларни бартараф этиш учун қандай чоралар кўриш зарурлиги белгиланмаганлиги билан ҳам боғлиқ, — дейди Андрей Багинов. — Биз Россия меъёрларини асос қилиб олдик, барча ЙТҲ ўчоқларини аниқладик ва қандай чора кўриш мумкинлигини ўргандик».

Мутахассислар томонидан Бешқайрағоч йўлагида ЙҲТЭ бўйича қандай ўзгаришлар таклиф этилмоқда?

Юқорида санаб ўтилган муаммоларни, жумладан, ЙТҲларни бартараф этиш мақсадида мутахассислар томонидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Светофор ва йўл белгиларини кўзга ташланадиган қилиш. Баъзи жойларда уларни дарахт шохлари ёпиб қўйган ёки йўлнинг қатнов қисми юқорисига светофорлар ўрнатилмаган, ваҳоланки, уч ёки ундан ортиқ йўлак мавжуд бўлган тақдирда, бу мажбурий ҳисобланади, дейди Андрей Багинов.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

Ўтказувчанликни ошириш. Бунинг учун барча светофорларни шундай созлаш керакки, транспорт воситаси битта катта чорраҳадан иккинчисига «яшил тўлқин» бўйлаб ўтсин.

Ташувчанликни ошириш. Шаҳарнинг глобал миссиясига мос келувчи концепсиянинг асосий ғояси — такси ҳайдовчилари ва йўловчиларини жамоат транспорти йўловчиларига айлантириш.

Бунинг учун коридорда бутун коридор бўйлаб қатновчи автобус йўналишини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, у Ислом Каримов кўчасидан Халқлар дўстлиги майдони бўйлаб Ботир Зокиров кўчаси («Ўзбекистон» метро бекати) билан кесишган чорраҳага, у ердан Навоий кўчасига чиқади. Маршрут Чорсу майдонида тугайди.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

«Шундай қилиб, автобус йўловчиларни агломерация («Назарбек» пости)дан икки метро йўналиши — «Чилонзор» йўналишида «Халқлар дўстлиги» метро бекати ва «Ўзбекистон» йўналишида «Ўзбекистон» метро бекати бўйлаб «тарқатади». Аввалига биз бу оқимни «Пахтакор»га туширишни ўйлагандик, бироқ бу бекат юкламаси шундоқ ҳам жуда юқори», — дея тушунтирди Мурод Абидов.

Андрей Багиновнинг сўзларига кўра, автобуслар йўл четидаги ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланиши мумкин. Якка тартибдаги транспорт воситалари тўхташи, йўловчиларни транспорт воситасига чиқариш ва тушириш муаммосини ҳал қилиш учун шунга мўлжалланган ҳудудларда дублёрлар пайдо бўлади.

Йўл бўйида автотураргоҳлар ташкил қилиш. Автотураргоҳ фақат Кўкча дарвоза ва Қоратош кўчаларидаги дублёрларда сақланиб қолмоқда. Концепцияда Бешқайрағоч кўчасидаги йўл бўйлаб тўхташ жойлари кўзда тутилмаган. Бироқ, якка тартибдаги транспорт воситалари учун йўловчиларини чиқариш ва тушириш жойлари бўлади. Автотураргоҳ фақат дублёрларда ташкил этилади.

Автотураргоҳлар ва дублёрларни ташкил қилиш частотасида муайян бир намуна мавжуд эмас, дейди Андрей Багинов. Шаҳар маъмурияти хусусий шахслар томонидан эгаллаб олинган ва шахсий автотураргоҳлар учун жиҳозланган коммунал фойдаланиш жойларига қайтган тақдирда, улар исталган жойда пайдо бўлиши мумкин. Айни пайтда, жамоат транспорти бекатлари асосий кўчада қолади.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

Йўлакларнинг ихтисослашуви ва чорраҳалардаги белгилар. Чорраҳалардаги низоли ҳолатлар муаммосини ҳал қилиши мумкин бўлган чоралардан бири — бу йўлакларни маршрутлаш ва ихтисослаштиришдир. Андрей Багиновнинг сўзларига кўра, ҳозирда чорраҳаларда ҳеч қандай йўл чизиқлари мавжуд эмас. Ваҳоланки, айнан йўл чизиқлари (стрелкалар, ҳайдовчиларга тўғрига, чапга, ўнгга ҳаракатланиш ёки қайрилиш учун қайси йўлакка ўтиш кераклигини олдиндан маълум қилувчи белгилар) ҳайдовчиларга манёвр пайтида траекториядан чиқиб кетмасликка ёрдам беради.

Пиёдалар хавфсизлиги. Пиёдалар хавфсизлигини ошириш учун бутун йўлак бўйлаб 9 та янги светофор тизими ташкил қилинади. Уларнинг айримлари мавжуд пиёдалар ўтиш жойларига, бошқалари лойиҳада кўзда тутилган янги ўтиш жойларига ўрнатилади. Бу ўтиш жойларида транспорт воситаларининг пиёдалар билан тўқнашуви муаммосини ҳал қилади.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

Пиёдалар билан юзага келадиган низоли ҳолатларни бартараф этишнинг яна бир ечими — пиёдалар йўлкалари мавжуд бўлмаган жойларда уларни ташкил этиш. Бундан ташқари, пиёдалар йўлкаларида машиналар тўхташи учун жисмонан ҳеч бир имкон қолдирмаслик керак.

«Масалан, қаердадир йўл четида кетаётган пиёда уриб юборилган. У пиёдалар йўлкаси йўқлиги учун йўл четидан юришга мажбур бўлган. Агар пиёдалар йўлкаси мавжуд бўлганида, пиёда катта йўлга чиқмаган бўларди. Пиёдалар йўлкаларини ташкил қилиш орқали биз бу муаммони ҳал қиламиз», — дейди Андрей Багинов.

Қайрилиш жойларини ўраш. Йўлакнинг бутун узунлиги бўйлаб бир нечта ўралган қайрилиш жойлари пайдо бўлади. Улар қайрилиш пайтида юзага келадиган тўқнашувлар хавфини минималлаштириш учун ўраб қўйилади. Оқимларни ажратиб турадиган йўналтирувчи оролчалар туфайли бундай «чўнтак»ка қайрилиш учун кетма-кет иккитадан кўп бўлмаган машина жойлашиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, бундай қайрилишлар пиёдаларга кўчани хавфсиз кесиб ўтиш имконини беради.

жамоат транспорти, йҳх, одамлар учун шаҳар, орзудаги тошкент, тошкентнинг транспорт тизими модели

Навоий кўчасидаги ўралган қайрилиш жойи.

Бошқа кўплаб ҳудудларда йўналтирувчи оролчалар ташкил қилинади. Аксарият ҳолда улар йўлнинг кенглиги ёки чорраҳа майдони бундай объектларни қуриш имконини берган тақдирда, қурилади. Улар тўқнашувларни камайтиради ва қайта қуриш эҳтимолини бартараф этади. Кўплаб йўналтирувчи оролчалар ҳам хавфсизлик оролчаси вазифасини бажаради, ҳам пиёдаларга йўлни хавфсиз кесиб ўтиши учун имкон яратади.

Ижтимоий макон. Лойиҳа бюроси жамоаси коридор бўйлаб жойлашган барча ижтимоий объектлар: мактаблар, шифохоналар, масжидларни кўздан кечирди. Мутахассислар ушбу объектлардан фойдаланувчиларнинг тахминий сонини ҳисоблаб чиқди. Уларнинг ёнида кенгайтирилган пиёдалар йўлкалари, автотураргоҳлар, пиёдалар ўтиш жойлари лойиҳалаштирилди.

Айрим автобус бекатларини кўчириш. Айрим ҳолларда бекатларни одамларни энг кўп жалб қиладиган жойларга яқинлаштириш керак. Жумладан, «Самарқанд Дарвоза» савдо марказининг савдо мажмуаси томонидаги бекати кўп қаватли автотураргоҳдан кейин жойлашган. Пиёдалар савдо марказигача 150 метр масофага пиёда юриб боришлари талаб этилади, якка тартибдаги транспорт воситалари эса йўловчиларни тўғридан-тўғри марказга кириш жойида туширади. Бундан ташқари, бекат қаршисида пиёдалар ўтиш жойи мавжуд эмас, ваҳоланки, меъёрий ҳужжатларда бу ерда пиёдалар ўтиш жойини ташкил этиш кўзда тутилиши лозим. Шу сабабли, Лойиҳа бюроси ушбу бекатни савдо марказининг ўзига яқинлаштиришни таклиф қилмоқда.

Чапга бурилиш жойларини ёпиш: Кўкча Дарвоза — Оқсой ва Қоратош — Ўзгариш кўчалари кесишмасида жойлашган чапга бурилиш жойларини ёпиш таклиф қилинмоқда. Биринчи ҳолатда, Андрей Багиновнинг сўзларига кўра, транспорт оқими шунчалик кичикки, чапга бурилиш жойининг мавжудлигидан маъни йўқ. Ушбу оқимни қайрилишга ёки бошқа кўчаларга йўналтириш ҳамда устуворликни пиёдаларга бериш мақсадга мувофиқ, шунда улар светофорнинг чапга буриладиган транспорт воситаларига мўлжалланган фазасида кўчани кесиб ўтишлари мумкин бўлади.

Иккинчи ҳолда, чапга бурилиш жойи ҳайдовчиларни чалғитмаслик учун ёпилади. Улар дублёр билан адаштириб юборилиши мумкин.

Компьютер моделининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ечимлар, шунингдек, коридорнинг ўтказувчанлигини 15 фоизга оширади. Шундай қилиб, эрталабки тиғиз вақтда марказдан шаҳар четларига йўналиш бўйича ўтказувчанлик ҳозирги 1882 та автомобилдан 2095 тагача, шаҳар четларидан марказга соатига 2944 тадан 3241 тагача ошади. Йўлак ичидаги барча чорраҳаларнинг ўтказувчанлиги соатига тахминан 11,5 минг автомобилдан 13,2 мингдан зиёдгача ортади.