Фарғона вилоятидаги оҳак ишлаб чиқариш цехи 1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўтказилган назорат тадбирида Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.Й.га қарашли цех тармоққа ноқонуний равишда, табиий газ ҳисоблагичисиз уланиб олгани маълум бўлган. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 1 млрд сўмлик зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ Самарқандда ҳам оҳак ишлаб чиқарувчи цех мансабдорлари 4,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани хабар қилинганди. Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, биргина июль ойида 28,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларига тўғри келган.