1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари учун нархлар ошади, дея маълум қилди боғ ахборот хизмати.

«Тошкент ҳайвонот боғи ўз жониворларининг фаровонлиги ҳақида тинимсиз қайғуради, уларга ғамхўрлик қилиш, парваришлаш ва даволашга зарур бўлган маблағларни хеч қачон аямайди. Ошиб бораётган нархлар сабаб, буларнинг барчаси катта харажатларни талаб қилади. Шу сабаб биз узоқ ўйланишлардан сўнг кириш чипталари нархини бироз кўтаришга қарор қилдик», — дейилади хабарда.

Бу қарор, шунингдек, жониворлар озуқаси нархининг ошиши билан ҳам боғлиқлиги қайд этилган.

2023 йил 1 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи қуйидагича бўлади:

  • Имконияти чекланган шахслар ва 7 ёшдан кичик болалар учун — бепул,
  • хизматни ўтаётган ҳарбийлар, нафақадаги фуқаролар ва 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун — 20 000 сўм (аввал 15 000 сўм эди);
  • 16 ёшдан катталар учун 35 000 сўм (аввал 25 000 сўм эди).