Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Англияга қарши майдонга тушади. Учрашув 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар гуруҳ босқичида Малига имкониятни бой берди (0:3), Канадани мағлубиятга учратди (3:0), Испания билан эса дуранг (2:2) ўйнаб, 4 очко билан «Б» гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни олган ва учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа, жумладан, Ўзбекистон ҳам Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичига йўлланма олди.

Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби Янги Каледония (10:0), Эрон (2:1)ни мағлуб этиб, Бразилияга (1:2) ютқазиб, 6 очко билан «C» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Англия терма жамоаси бўлади.

Англия ўсмирлар ўртасидаги 2017 йилги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган бўлса, Ўзбекистоннинг энг яхши натижаси 2011 йилги чорак финал бўлган. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги бор 2013 йилда 1/8 финалга чиққан ва Гондурасга (1:2) мағлуб бўлганди.

u-17, футбол

Англия терма жамоаси сафида «Челси»нинг 5 нафар, «Манчестер Сити»нинг 4 нафар, «Саутгемптон»нинг 3 нафар ва «Арсенал»нинг 2 нафар футболчиси иштирок этади. Ушбу учрашувда ғолиб чиққан жамоа чорак финалда Франция-Сенегал жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

u-17, футбол

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳужумчиси Амирбек Саидов учта гол билан тўпурарлар пойгасида бормоқда.