АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Business 5+1 — давлат-хусусий мулоқот бизнес-платформасини ишга туширмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси хабар берди.

«B5+1 минтақавий иқтисодий интеграция ва ислоҳотлар, давлат-хусусий мулоқот, инновациялар ва хорижий инвестициялар орқали иқтисодий хавфсизликни таъминлайди», — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, B5+1 форматидаги биринчи учрашув 2024 йилда Олмаотада бўлиб ўтади.

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган С5+1 форматидаги саммитида махсус бизнес платформа яратиш бўйича келишувга эришилганэди. Платформа С5+1 дастурини тўлдириши ҳамда Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаши кутилмоқда.