1 ноябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ёки банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмгача, АТТО транспорт картаси билан тўлов амалга оширилганда эса 1700 сўмгача оширилиши хабар қилинганди. «Тошшаҳартрансхизмат» йўлкира ҳақи нақд тўланса, 2000 сўм, барча турдаги банк карталари ва АТТО транспорт картасидан тўланса, 1700 сўм бўлишини маълум қилди.

Бунда банк карталари орқали тўланадиган йўл ҳақи миқдори 2000 сўм эмас, АТТО транспорт картасидан тўланганидаги каби 1700 сўм бўлиши белгиланган.

«Йўловчилар АТТО транспорт карталарини ишлатган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдаланса, йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади», — дея қўшимча қилган «Тошшаҳартрансхизмат».

Шунингдек, транспорт карталарининг кунлик тарифлари нархлари қуйидагича белгиланган:

атто, банк карталари, жамоат транспорти, йўлкира

Транспорт карталари учун 1 соатлик алмашиш тарифлари эса қуйидагича:

атто, банк карталари, жамоат транспорти, йўлкира

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Маълумот ўрнида, мослашувчан тарифлар апрель ойидаёқ жорий этилиши керак эди. Бироқ халқ депутатлари шаҳар кенгаши «тарифларнинг ошишига кескин қарши» чиққан. Депутатлар ислоҳотни 1 августга қолдирган, аммо бу муддат орқага сурилганди. «Газета.uz» июнь ойидаги мақоласида режалаштирилган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берган.