«шаҳрисабз» тегли мақолалар


Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб кетилди
1 апрель 2024, 15:39

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб кетилди

Шаҳрисабз шаҳрида фахрий самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Унга кафеда маст ҳолдаги таниши 50 минг сўм ортидан келиб чиққан жанжал сабаб ўқ узган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

Болалар омбудсмани Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди
25 декабр 2023, 14:42

Болалар омбудсмани Қашқадарёда жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди

Болалар омбудсмани Қашқадарёда 7 ой давомида жинсий қулликда сақланган 14 ёшли қиз билан учрашди. Ҳозирда қизнинг аҳволи барқарор экани, психолог у билан мунтазам ишлаётгани таъкидланди. Жараён устидан кузатув давом эттирилади.

Шаҳрисабз аэропортида парвозлар қайта йўлга қўйилади
25 октябр 2023, 15:40

Шаҳрисабз аэропортида парвозлар қайта йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз аэропортида авиақатновлар қайта тикланишини маълум қилди. Аэропортга янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади.

Тошкент-Қарши ва Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
13 март 2023, 12:07

Тошкент-Қарши ва Самарқанд-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 17−23 март кунлари Самарқанд-Тошкент ва 20−21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Қолаверса, 20 мартдан Шаҳрисабз-Самарқанд йўналишида тезюрар йўловчи поезд ҳаракати иш бошлайди.

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
23 феврал 2023, 18:19

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди
17 декабр 2022, 16:56

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди

ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.

Қашқадарёда юпун кийинган ўқувчи қизлар кечки тадбирга жалб қилинди
4 декабр 2022, 11:18

Қашқадарёда юпун кийинган ўқувчи қизлар кечки тадбирга жалб қилинди

Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийинган ҳолда ҳокимиятнинг кечки тадбирига жалб қилинди. ХТВ ҳолатни ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби дея ҳисоблади. Шаҳар ҳокимлиги эса қизлар ота-оналарнинг таклифи билан тадбирда рақс тушганини билдириб, бу уларга «аччиқ сабоқ бўлганини» маълум қилди.

Кармана, Китоб ва Шаҳрисабзда олти йил давомида канализация қурилади
24 март 2022, 14:02

Кармана, Китоб ва Шаҳрисабзда олти йил давомида канализация қурилади

Жорий йилда Навоий вилоятининг Кармана, Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида марказий оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича олти йиллик лойиҳалар бошланади. Уларнинг умумий қиймати 119 млн еврони ташкил этади, шундан 105 млн евроси Франция тараққиёт агентлиги томонидан кредит шаклида тақдим этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг