13 октябрь куни Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, хусусан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қор ёғди. Қамчиқ довонида эса ҳарорат 0 даражадан пастга тушгани сабаб қорнинг ерга юқиши тезлашган.
ЙҲХХ ҳайдовчилардан бундай об-ҳаво шароитида оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасликни сўради. «Қамчиқ автойўл» ИЙФУК довонда икки томонлама хавфсиз ҳаракатни таъминлаш мақсадида, махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозаламоқда. Соат 10:49 да ЙҲХХ Қамчиқда қор тўхтагани ва йўллар очиқлигини маълум қилди.
Тармоқларда қор ёғиши акс этган видеолар тарқалди.
Видео
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши айтилганди.