Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда вазият ёмонлашгани сабабли ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

«Вазият кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади», — дейилади мурожаатда.

Консуллик фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишларини эслатди: +972544851397, 03−672−2466.

исроил-фаластин, ўзбекистонликлар
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси. Google харита.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши минглаб ракеталарни учирди. Камида 40 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Исроил бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил ҳам Ғазога зарбалар беришни бошлади.