«исроил-фаластин» тегли мақолалар


Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади
1 декабр 2023, 11:10

Исроил Ғазода жанговар ҳаракатларни қайта бошлади

Олти кун давом этган сулҳдан сўнг Исроил Ғазо секторига зарба берди, оқибатда бир неча киши ҳалок бўлди. Жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга ҲАМАС биринчи бўлиб ракета ҳужуми уюштиргани, бу эса сулҳга зид экани сабаб сифатида кўрсатилди.

БМТ бош котиби ҲАМАС ҳужуми йўқ жойдан пайдо бўлмаганини айтди. Исроил бу фикр учун Гутерришнинг истеъфосини сўрамоқда
25 октябр 2023, 12:48

БМТ бош котиби ҲАМАС ҳужуми йўқ жойдан пайдо бўлмаганини айтди. Исроил бу фикр учун Гутерришнинг истеъфосини сўрамоқда

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми «йўқ жойдан пайдо бўлмаганини» айтди. Бу фикр Исроил ҳукумати томонидан қаттиқ танқидга учради ва мамлакат расмийлари Гутерришнинг истеъфосини сўради. Баёнотдан сўнг Исроил БМТ вакилларига виза беришни тўхтатди.

Исроил — Фаластин урушининг 13-куни. Асосий янгиликлар
19 октябр 2023, 12:31

Исроил — Фаластин урушининг 13-куни. Асосий янгиликлар

Байден ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини 11 сентябрь воқеаларига қиёслади. АҚШ ва Исроил разведкаси «Ал-Аҳли» касалхонасидаги портлашда «кўпи билан бир неча ўн нафар» одам ўлган деб ҳисобламоқда. Миср ва АҚШ раҳбарлари гуманитар ёрдам коридорини очиш бўйича келишиб олди.

Исроил — Фаластин урушининг 12-куни. Асосий янгиликлар
18 октябр 2023, 12:54

Исроил — Фаластин урушининг 12-куни. Асосий янгиликлар

Ғазодаги «Ал-Аҳли» шифохонасига қилинган ҳужум мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кескин қораланди. Воқеадан сўнг Яқин Шарқнинг бир қанча давлатларида оммавий норозиликлар бошланди. Иорданияда ўтиши керак бўлган АҚШ президенти ҳамда Миср ва Фаластин раҳбарлари саммити бекор қилинди.

Исроил — Фаластин урушининг 11-куни. Асосий янгиликлар
17 октябр 2023, 12:32

Исроил — Фаластин урушининг 11-куни. Асосий янгиликлар

ҲАМАС илк марта гаровга олинганлардан бирининг видеосини эълон қилди, Эрон дипломати Исроил бомбардимон қилишни тўхтатса, ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларни озод қилишга тайёрлигини айтди. АҚШ ва Исроил Ғазога гуманитар ёрдам етказиш режасини тайёрлашга келишиб олди.

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона
16 октябр 2023, 22:48

Исроилда 1990-йилларда кўчиб кетган 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — элчихона

ҲАМАСнинг Исроилдаги ҳужумлари натижасида 1990-йилларда у ерга кўчиб кетган беш нафар асли ўзбекистонлик ҳалок бўлган. Уларда амалдаги Ўзбекистон паспортлари бўлмаган. Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроил ТИВнинг ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги хабарига шундай изоҳ берди.

«Ғазо секторининг босиб олиниши катта хато бўларди» — Жо Байден
16 октябр 2023, 21:01

«Ғазо секторининг босиб олиниши катта хато бўларди» — Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳини бутунлай йўқ қилиш кераклигини, аммо Ғазо секторининг Исроил томонидан босиб олиниши, унинг фикрича, «катта хато» бўлишини ҳамда Фаластин давлатини яратиш йўлларини излаш лозимлигини маълум қилди.

Исроил — Фаластин урушининг ўнинчи куни. Асосий янгиликлар
16 октябр 2023, 13:09

Исроил — Фаластин урушининг ўнинчи куни. Асосий янгиликлар

БМТ тинчликпарвар кучларининг Ливандаги штаб-квартираси ўққа тутилди, Исроил ҳукумати Ғазо сектори билан чегарадош шаҳарлардан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишларини деярли якунлади, Ғазо секторида қуруқликдаги операция бошланса, Эрон вазиятга аралашиши мумкин.

Исроил — Фаластин урушининг олтинчи куни. Асосий янгиликлар
12 октябр 2023, 17:00

Исроил — Фаластин урушининг олтинчи куни. Асосий янгиликлар

Исроил ҲАМАС ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган хорижликлар бўйича маълумот берди, Ғазо секторида электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғи тугагани сабабли ҳудуддаги ягона электр станцияси фаолиятини тўхтатди. Ҳудуддаги шифохоналарда антибиотиклар, ёқилғи ва бошқа керакли буюмлар тугаб қолган.

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди
8 октябр 2023, 10:27

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги ватандошларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди

Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий хабар берилмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилди.

«Вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олиш» — БМТ бош котиби
17 май 2021, 14:19

«Вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олиш» — БМТ бош котиби

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Исроил ва Фаластин томонларини жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда. Унинг сўзларига кўра, мавжуд вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — БМТ резолюциялари ва олдинги келишувлар бўйича музокараларга қайтиш ва Қуддусни икки давлатнинг ҳам пойтахти деб тан олишдан иборат.

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди
12 май 2021, 17:44

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг