Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати сифати ишлаб келган Сайфутдинов Анвар Назарович Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анвар Сайфутдинов 2004 йилдан ҳозирги вақтгача, «Navro'z-FT» МЧЖ, «Sanico Trading» хусусий корхонаси, «Shinkonrakttorg» шўъба корхонаси ва «Sanico Group» МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.