Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Газета.uz»га бир қанча аҳоли вакиллари, туман ҳокимлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасдиқлади.

Маълум бўлишича, портлаган омбор яқинидаги кўп қаватли уйда яшаган 11-синфда ўқувчи бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган. У тумандаги 305-сонли мактабда ўқиган.

Қолаверса, Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Нодир Сотволдиев «Газета.uz»га берган интервьюсида ўлим юзасидан батафсил маълумот тақдим этди.

Масъулларнинг қўшимча қилишича, ҳозирча бошқа қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Жароҳатланганлар сони аниқ эмас, қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани боис аниқ сон айтилмаяпти.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аниқлик киритишича, вафот этган бола 2006 йилда туғилган.