«аукцион» тегли мақолалар


Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди
27 март 2024, 00:34

Ўзбекистондаги энг қиммат мобил рақам қарийб 85 минг долларга сотилди

«20 000 00 00» мобил рақами аукционда рекорд даражадаги 1,07 миллиард сўмга (85 минг доллар) сотилди. Аукционда 10 нафар талабгор иштирок этиб, 87 та таклиф киритди, шу боис рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ошди.

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукционида 7 кунлик компания ғолиб чиқди
13 сентябрь 2023, 19:48

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукционида 7 кунлик компания ғолиб чиқди

Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.

Бош прокуратура академияси биноси яна аукционга қўйилди
26 июн 2023, 17:58

Бош прокуратура академияси биноси яна аукционга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси биноси яна кимошди савдосига қўйилди. Бошланғич қиймат ўзгаришсиз қолди — 171,47 млрд сўм.

АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари битта компания томонидан банк кредити эвазига сотиб олинди
6 апрель 2023, 22:51

АКТ вазирлиги ва «Алоқабанк» бинолари битта компания томонидан банк кредити эвазига сотиб олинди

Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» маъмурий бинолари электрон аукционда Black Gold Industry компанияси томонидан 387 млрд сўмга сотиб олинди. «Алоқабанк» аукциондан бир кун аввал ушбу компанияга 15 йил муддатга 14 фоиз ставкада 390 млрд сўм кредит берган.

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди
24 январ 2023, 11:30

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилди. Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади
1 декабр 2022, 10:24 1

Шавкат Мирзиёев ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади

Президентга ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш учун савдога қўйиш босқичлари ва муддатларини қисқартириш, бу жараёнга кадастр органлари ходимларини жалб этиш ҳамда хусусийлаштириш бўйича йиғим миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда. Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади.

Олти ой ичида онлайн аукцион орқали 174 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
28 июл 2022, 16:33

Олти ой ичида онлайн аукцион орқали 174 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

2022 йилнинг январь-июнь ойларида 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Тузилган битимларнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган.

Дмитрий Муратовнинг Нобель медали аукционда $103,5 млнга сотилди
21 июн 2022, 11:09

Дмитрий Муратовнинг Нобель медали аукционда $103,5 млнга сотилди

«Новая Газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов 2021 йилда тинчлик бўйича қўлга киритган Нобель мукофотини аукционга қўйди. Бошланғич нархи $700 минглик лот бир неча дақиқада $16,6 млнга кўтарилди, якунда эса $103,5 млнга сотилди. Маблағлар украиналик қочқинларнинг оилаларига ёрдам беришга сарфланади.

12 йил обод қилган чўл майдонини аукцион орқали тортиб олишмоқчи — «Саҳро ишғолчиси»
11 июн 2022, 11:17

12 йил обод қилган чўл майдонини аукцион орқали тортиб олишмоқчи — «Саҳро ишғолчиси»

Жарқўрғон туманидаги 35 га чўлли майдонда 100 минг тупдан ортиқ саксовул экиб, тупроқ кўчишига қарши курашиб келган Номоз Жумаев вилоят ҳокимлиги ушбу ерга эгалик ҳуқуқини унга бермаётганлигини айтди. Ҳокимлик президент фармонига кўра, эндиликда ер фақат аукцион орқали сотилишини таъкидламоқда.

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги биноси аукционга қўйилди
19 апрель 2022, 15:51 1

Тошкент марказидаги АКТ вазирлиги биноси аукционга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги пойтахт марказида 0,26 гектар майдонда жойлашган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли бинони сотувга қўйди. Лотнинг бошланғич нархи — 66,52 млрд сўм этиб белгиланди.

Собиқ Агрегат заводи ҳудуди ауционда 208,7 млрд сўмга сотилди
18 апрель 2022, 13:47

Собиқ Агрегат заводи ҳудуди ауционда 208,7 млрд сўмга сотилди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги 9,6 гектар майдонда жойлашган Агрегат заводи ер участкасини Build Power компанияси сотиб олди. Бу ерда кўп қаватли арзон уйлар қуриш режалаштирилган. Битим қиймати — 208,7 млрд сўм.

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғи 376,5 млрд сўмга сотувга қўйилди
15 феврал 2022, 13:42

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғи 376,5 млрд сўмга сотувга қўйилди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Анҳор-Локомотив» кўнгилочар ва дам олиш боғи очиқ аукционда сотувга қўйилди. 8,35 гектар майдонга эга боғнинг бошланғич нархи 376,4 млрд сўмга баҳоланган.

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади
20 январ 2022, 15:36

Энди йўқолган ашёлар бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари кўрсатади

Ҳукумат қарори билан ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади, унинг ўрнига топилмаларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш бўйича хизматлар ДХМ томонидан кўрсатилади. Топилмалар 6 ойгача сақланади, агар бу вақт ичида эгаси аниқланмаса, ашё давлат мулкига ўтади ва аукционда сотиб юборилади.

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
14 январ 2022, 17:02

2021 йилда онлайн аукцион орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 2021 йил давомида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг 48 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида харид қилинган.

Тошкент шаҳридаги ҳарбий шаҳарча аукцион орқали 266,4 млрд сўмга сотилди
13 декабр 2021, 16:10

Тошкент шаҳридаги ҳарбий шаҳарча аукцион орқали 266,4 млрд сўмга сотилди

Чилонзор туманидаги бошланғич нархи 204 млрд сўмга баҳоланган ҳарбий шаҳарча онлайн савдо орқали 266,4 млрд сўмга сотилди. Аукционда 2 декабрь куни ташкил этилган «Do'mbrobod city group» компанияси ғолиб бўлган.

Радар ўрнатиш жойлари сотувидан бюджетга қарийб 87 млрд сум тушди
15 сентябрь 2021, 21:45

Радар ўрнатиш жойлари сотувидан бюджетга қарийб 87 млрд сум тушди

Март ойидан буён бюджетга йўл камералари ва радарлари ўрнатиш участкаларини сотишдан қарийб 87 млрд сўм келиб тушди.

Тошкент марказидаги Геология музейи биноси аукционга қўйилди
8 июл 2021, 20:41

Тошкент марказидаги Геология музейи биноси аукционга қўйилди

Тошкент марказидаги Геология музейи биноси аукционга қўйилди. Объектнинг бошланғич нархи — 27,6 млрд сўм.

Январь-май ойларида 570,6 млрд сўмлик мулк аукционда сотилди
15 июн 2021, 18:17

Январь-май ойларида 570,6 млрд сўмлик мулк аукционда сотилди

Жорийнинг йилнинг беш ойи мобайнида аукцион орқали бошланғич нархи 422,8 млрд сўм бўлган 11 918 та мулк 570,6 млрд сўмга сотилди. Ушбу мулк эгаларига 3,4 трлн сўм инвестиция киритиш мажбурияти ҳам юклатилган.

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди
9 июн 2021, 12:46

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди

Электрон аукцион савдоларига радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар жойлаштирила бошланди. Жойлаштирилган илк лотдаги ер Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган бўлиб, у ерда 4 та видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Президент администрацияси бир нечта Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди
3 июн 2021, 13:57

Президент администрацияси бир нечта Mercedes Benz автомобилларини сотувга қўйди

Ким ошди савдосига қўйилган барча автомобиллар PPP авторақамларига эга бўлиб, 2003−2004 йилларда ишлаб чиқарилган. Бошланғич нархлари 129,6 млн сўмдан 136 млн сумгача деб белгиланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг