Тошкент шаҳридаги 117 ва 150-сонли автобус йўналиш ҳаракат йўли қисқаради. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил 12 сентябрь кунидан 117-сонли «Дўстлик 2 мавзеси-Food city савдо маркази» йўналишининг ҳаракати Дўстлик 2-мавзесидан Тошкент қувур заводи бекатигача қисқартирилади.

автобуслар

117-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Дўстлик 2-мавзесигача етиб олишлари учун 2023 йил 4 сентябрь кунидан янги ташкил этилган 144-сонли «Дўстлик 2 мавзеси-Қурувчилар метроси» автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжуд.

Шунингдек, 12 сентябрь кунидан 150-сонли «Чилонзор 25-даҳаси-Юнусобод 19-даҳаси» йўналишининг ҳаракати Юнусобод 19-даҳасидан Пахтакор метроси бекатигача қисқартирилади.

автобуслар

150-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Юнусобод 19-даҳасигача етиб олишлари учун 2023 йил 4 сентябрь кунидан янги ташкил этилган 157-сонли «Дўстлик 2-мавзеси-Қурувчилар метроси» автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжуд.

Шунингдек, 16-сонли «Ҳайдаробод маҳалласи — Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракати Ҳайдаробод маҳалласидан Наврўз (ТТЗ) бозори бекатигача қисқартирилса, 25-сонли «Юнусобод 9-даҳаси — Селекция институти» йўналишининг ҳаракати Селекция институтидан Наврўз (ТТЗ) бозори бекатигача қисқартирилади.

автобуслар

автобуслар