Тошкентлик урбанист, «Archemistry | Urban» лойиҳаси муаллифи Искандар Солиев Республика болалар кутубхонаси яқинидаги чорраҳани, шунингдек, у жойлашган турар жой массивидаги кўчаларни реконструкция қилиш концептини эълон қилди. Аввалроқ «Газета.uz» кутубхонага бевосита яқин жойлашган чорраҳа нотўғри лойиҳалаштирилгани ва болалар учун хавфли экани, ҳайдовчилар эса рухсат этилгани учун бу ерда ўзлари хоҳлаганча парковка қилаётгани ҳақида ёзганди.

«Газета.uz» қонунбузарликлар сонини санашни таклиф қилади. Суратлар 31 августда, кутубхона ташриф буюрувчилар учун очилган куни олинган.

«Бу таклифда биринчи ўринда пиёдалар устуворлиги қўйилган бўлиб, улардан кейинги ўринларда велосипед ҳамда самокатлар ва сўнгра автомобилларга устуворлик берилади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак», — деб ёзади мутахассис.

«Автомобилдан „тортиб олинган“ ерларга ўсимликлар, велопарковкалар, парклет (тўхташ жойлари ўрнидаги кичик жамоат жойлари — таҳр.) ҳамда бошқа функцияни бажарувчи ҳудудларга берилади», — деди у.

Урбанист чорраҳада айланма ҳаракатни ташкил этишни таклиф қилмоқда — бу кўплаб мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, светофорсиз кичик кўчаларда хавфсиз ҳаракатни ташкил қилиш усули саналади.

Искандар Солиев Ўзбекистон овози ва Яҳё Ғуломов кўчаларида фақат бир томонлама ҳаракатланишни таклиф қилмоқда.

«Асосийси, болалар ва пиёдалар учун хавфсиз, пиёда юрса бўладиган ҳудудга айланади. Тижорат ҳам юради, шовқин камаяди. Қисқаси, бундан барча ютади», — деди у.

Искандар Солиевнинг таклифи

республика болалар кутубхонаси, искандар солиев, урбанистика