Сешанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Республика болалар кутубхонасини реконструкциядан сўнг очиб берди. У пойтахтнинг қоқ марказида, тураржой массивида жойлашган. Сўнгги ҳафталарда бинода ва унинг олдида туну-кун иш қизғин давом этди — таъмирлаш ишлари якунланди, дарахт ва буталар ўтқазилди, ўриндиқлар ҳамда чиқинди идишлари ўрнатилди.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Президент келишидан бир неча кун аввал шаҳар ва туман ҳокимияти кутубхона олдидаги кўча ва яқин атрофдаги уйларни ободонлаштиришга киришди. Бу ерда амалдорлар ва ободонлаштириш хизмати ходимларининг бутун армиясини кўриш мумкин эди. Йиллар давомида қуруқ ер бўлган жойда майсазорлар ва буталар пайдо бўлди. Фасадлар оқланди, дарахтлар текисланди, йўлаклар таъмирланди, жойларда асфальт ётқизилди, янги белгилар чизилди.

Кутубхона қаршисидаги икки мартага кенгайтирилган йўлак. Ён томонларига янги ўсимликлар экилган.Кутубхона қаршисидаги икки мартага кенгайтирилган йўлак. Ён томонларига янги ўсимликлар экилган.

Бир кечада пайдо бўлган майсазор. Шаҳрисабз кўчаси. Аҳоли унинг «яшаб кетишига» умид қилмоқда.Бир кечада пайдо бўлган майсазор. Шаҳрисабз кўчаси. Аҳоли унинг «яшаб кетишига» умид қилмоқда.

Ҳудуд кўкаламзорлашиб, тунда ёруғроқ, сайр қилиш учун қулайроқ бўлди. Аммо кутубхона яқинидаги чорраҳа хавфлилигича қолмоқда. Юқорида тилга олинган амалдорлар ва ободонлаштириш ходимлари армиясининг ҳеч бири чорраҳа нимаси билан хавфли эканлигини пайқамади ҳам.

«Газета.uz» кутубхонани реконструкция қилиш жараёнида ҳам лойиҳа ҳомийлигида амалга оширилаётган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига болаларнинг кутубхонага бемалол ташриф буюриши учун кўча ва чорраҳаларнинг дизайнини қайта кўриб чиқиш таклифи билан мурожаат қилган эди. Жамғарма кўчаларга ҳокимлик жавобгар, деб жавоб берди.

Бунгача аҳоли турли йилларда туман ва шаҳар ҳокимликлари, ички ишлар бўлими, шаҳар ЙҲХХ ва ЙҲХБга чорраҳани тартибга солиш сўрови билан мурожаат қилган, бироқ мутасаддилар фақат вақти-вақти билан белгиларни янгилаш билан чекланишган. Светофор ўрнатиш сўралганда, бунинг учун транспорт оқими етарли эмаслиги айтилади. Айланма йўлни ташкил қилиш таклифига бир марта жавоб берилди: «Узун тиркамали юк машинаси қандай ўтади?»

Фақат ўтган йилнинг ўзида аҳоли «Халқ Назорати» хизмати орқали тўртта пиёдалар ўтиш жойининг барчасида белгилар ўрнатишга эришди. Нотўғри дизайн ва ЙҲХХнинг мутлақо бефарқлиги туфайли бу ерда ҳайдовчилар Йўл ҳаракати қоидаларини доимий равишда бузади.

Чорраҳага ташриф буюрган аксарият давлат идоралари вакиллари чорраҳада нима нотўғрилигини тушунишмади ва бунга қўл силтаб қўйишди. «Газета.uz» буни аниқ кўрсатишга қарор қилди.

Кўчалар ва чорраҳаларда нима кўнгилдагидек эмас?

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Пиёдалар ўтиш жойининг ҳаддан ташқари узунлиги — зарур бўлганидан камида уч баробар узунроқ. Автомобилларнинг эркин ўтиши учун ҳар бир йўналишда битта бўлак етарли. Бироқ, чорраҳанинг олдидаги бир вақтлар ўйланмай кенгайтирилган йўл туфайли, кўп йиллар давомида масъуллар оддийгина «зебра»ни тўлиқ узунликда чизишади. Дарвоқе, шаҳардаги чорраҳалар олдида бундай кенгайтмалар жуда кўп.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Пиёдалар йўлагини «олиб ташлаш» ўрнига «кўриниш учбурчаги»ни яратиш ва пиёдалар ўтиш йўлагининг узунлигини қисқартириш мумкин. Хавфсизлик оролчалари — пиёдалар, айниқса болалар хавфсизлигини оширади.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Шундай қилиб, кенг транспортлар қатнов қисми пиёдага тегишли бўлган йўлаккача «сирпаниб» чиқиб кетмоқда. Хавфсиз муҳит ўрнига доимий зўриқиш ва ҳушёрликни талаб қиладиган муҳит мавжуд. Пиёдалар ўтиш йўлаги белгисини эса йўлакдан олдинга кўчиришга дангасалик қилинган.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Эҳтимол, ҳайдовчилар «„Кўзи ожиз пиёдалар“ белгиси ўрнатилган ўтиш жойи олдида „парковка“ учун шундай қулай ҳудуд яратилган бўлсаю, нега машинани бу ерга қўймаслик керак?», — деб ўйласалар керак.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Тўртта ўтиш жойининг ҳар бири олдида ва ўтиш жойларининг ўзида — ҳар қандай қулай усулда машинани жойлаштириш мумкин. «Бибигон» кафеси рўпарасида, тўғридан-тўғри чорраҳанинг ўзида бир нечта машиналар учун тўхташ жойи ташкил этилган. Пиёдалар ўтиш жойи белгиси ва йўлак нима учун турибди? Ҳайдовчиларга буни фарқи йўқ!

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

«Қандай қилиб кўчани ҳар бир йўналишда бир қаторгача торайтириш мумкин? Аҳир, ҳайдовчилар секинлашиши керак бўлади-ку. Узун юк транспортлари қандай ўтади? Ундан кўра биринчи қатор машиналар билан тўла қолсин».

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Йўналишларни ажратиб турувчи йўл чизиғига амал қилишга имкон қолдирмаслик кимни ҳам пинагини бузарди? У йўлнинг ўртасида бўлаверсин. Юзага келаётган вазиятни ўрганиш кимга керак? Ундан ташқари, тураргоҳларни чизиб чиқиш ва автомобиллар тўғри қўйилишини назорат қилишнинг нима кераги бор?

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

Тезликни чеклаш белгиси фақат бир томонда пайдо бўлди. Кўчанинг кенглиги ҳар бир йўналишда амалда учта бўлак бўлган жойда бу белгининг туриши ҳеч қандай маънога эга эмас.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

«Ўзбекистон овози» кўчаси яқинда таъмирланганидан сўнг биринчи қаторга машиналар сиғмай қолди, бироқ ўнлаб йиллар давомида айни шу жойга икки қатор автомобиллар бемалол сиғарди. Ҳайдовчилар узлуксиз чизиқни кесиб ўтишга ва шу тариқа қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, ҳаракатланишга мажбур бўлишмоқда. Аҳолининг турли органларга мурожаатлари ёрдам бермаяпти. ЙҲХХ ҳамма нарса стандартларга мувофиқ амалга оширилганига ишонтирмоқда. Кутубхона очилишидан олдин чизиқлар шунчаки янгиланиб, муаммолар эса аввалгидек қаровсиз қолдирилди.

Нима қилиш керак?

Болалар кутубхонасидаги чорраҳанинг хавфсизлигини яхшилаш ва улкан асфальтли майдон муаммосини ҳал қилиш учун яхши ечим айланма йўлни ташкил этиш бўлиши мумкин. Айланмалар светофорсиз кичик кўчалар чорраҳасини ташкил қилишнинг энг хавфсиз усули ҳисобланади ва бу кўплаб мамлакатларда кенг тарқалган.

Ва бундай хавфсиз чорраҳани вақти-вақти билан ўзлари билмаган ҳолда коммунал хизматлар ходимлари таъмирлаш ишлари пайтида ҳосил қилишган.

республика болалар кутубхонаси, ҳаракат хавфсизлиги

«Газета.uz» 2018 йилда ушбу чорраҳа ҳақида ёзган ва автомобиллар бир-биридан ҳурмат билан ўтиб, ундан хотиржам ўтаётгани акс этган видеони эълон қилганди.

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида чорраҳани реконструкция қилиш лойиҳаси таклиф қилинса, ўрганиб чиқишга тайёр эканлигини қайд этишди.

Кўчалар қанчалик хавфсиз бўлишини кўриш учун автомобилларни тинчлантиришнинг жаҳон даражасидаги усуллари қўлланилган Tashkent City`га ташриф буюришингиз мумкин.

Кўчалар махсус автомобиллар ҳамроҳлигида юрадиган автомобиллар, кортежлар ва делегациялар учун қурилмаслиги керак. Улар барча йўл фойдаланувчилари, айниқса пиёдалар учун куннинг исталган вақтида ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг мавжудлигидан қатъий назар хавфсиз бўлиши шарт.