Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Uzbekistan Airways`нинг ягона акциядори) қарори билан компания бошқарувида қатор тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Хусусан, Саттаров Алишер Абдувохобович уч йил муддатга компания бошқарув раисининг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

uzbekistan airways, тайинлов

Фото: Uzbekistan Airways.

Икрамов Шахзод Илясович уч йил муддатга компания бошқарув раисининг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари бўлди.

Ядгаров Шухратилло Шавкатович уч йил муддатга компани бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

uzbekistan airways, тайинлов

Фото: Uzbekistan Airways.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг март ойида Uzbekistan Airways бошқарув раиси этиб Худайкулов Шухрат Шавкатович тайинланганди. Бунга қадар компанияга Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилиб келган.