Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Туркиянинг Cengiz Holding компанияси бошқаруви раиси Мехмет Женгиз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

cengiz holding, мехмет женгиз, шавкат мирзиёев

Туркиянинг етакчи кўп тармоқли холдинги иштирокида Ўзбекистонда иккита лойиҳа муваффақиятли якунланди — Тошкент ва Сирдарё вилоятларида умумий қуввати 460 МВт ли замонавий электр станциялар ишга туширилди.

Учрашув чоғида давлат раҳбарига ушбу энергетика объектларининг кўрсаткичлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Бундан ташқари, президент Жиззах вилоятида қуввати 500 МВт дан зиёд бўлган яна бир электр станция қурилишига старт берди. Дастлаб 450 МВт қувват 56 фоиз самарадорлик билан режалаштирилган эди, бироқ инвестор қувватни 520 МВтга, самарадорликни эса 62 фоизга оширишни таклиф қилди, — деди энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев «Ўзбекистон 24» телеканалига.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Азим Ахмедходжаев ва Cengiz Holding вакили.Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Азим Ахмедходжаев ва Cengiz Holding вакили.

Унинг сўзларига кўра, объектни 2025 йилда ишга тушириш режалаштирилган. 4,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 1,6 млрд кВт/соат захира билан Жиззах вилоятининг йиллик истеъмолини қоплаши кутилмоқда. ИЭС 700 млн куб метр газни тежаш имконини ҳам беради.

Cengiz Holding компанияси томонидан умумий қиймати 5,2 млрд доллардан зиёд бўлган янги лойиҳаларни амалга ошириш режалари тақдимот қилинди.

Жумладан, йўллар ва туннелларни модернизация қилиш ва қуриш (2,7 млрд долларлик иккита лойиҳа), истиқболли фойдали қазилмалар конларини қидириш ва ўзлаштириш (780 млн долларга битта лойиҳа), давлат-хусусий шериклик шартларида энергетика инфратузилмасини бошқариш (тўртта лойиҳа, 1,7 млрд доллар).

Жумладан, Cengiz Holding Қашқадарё вилоятидаги Тахтақорача довони орқали узунлиги 7 км бўлган туннель қуришни режалаштирган. Лойиҳа қиймати 200 млн долларга баҳоланиб, объектни 30 йилга хусусий шерикка беришни назарда тутади. Лойиҳа маъқулланса, уни амалий амалга ошириш 2024 йил июль ойида бошланади.

Ўзбекистон етакчиси туркиялик инвестор иштирокидаги истиқболли лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва тўлиқ амалга ошириш юзасидан топшириқлар берди