Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси 21 июндан бошлаб Теҳрон билан Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлайди, дея хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.

21 июндан Теҳрон-Самарқанд-Теҳрон йўналишида мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилди. Рейслар ҳафтасига бир марта — чоршанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Qeshm Air — 1993 йилда ташкил этилган, штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.