29 июль куни Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бинонинг ертўласида жойлашган караоке кафесида йирик ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки маълумотига кўра, шаҳарнинг «Машъал» МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Ёнғинни ўчииришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Президент топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.