Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар қилди Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Улмасжон Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.