Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Сурхон» давлат қориқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга тушган ёввойи ҳайвонларнинг навбатдаги видеоларини эълон қилди.

Ушбу кадрларда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган морхўрлар, жайра ва тоғ сувсарини кўриш мумкин.

Ушбу ҳайвонларнинг мақоми «йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган, маҳаллий даражада тарқалган кичик турлар» бўлиб, уларни овлаш тақиқланган. «Сурхон» қўриқхонаси, Бойсун ва Ҳазратбоби ўрмон хўжаликларида муҳофаза қилинади.