Баҳодиржон Бахромович Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди, дея хабар қилинди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Ўзбекистон» газетасининг Телеграм-каналида.

Тайинловга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари, «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг геология бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Компанияни 2020 йил январидан буён бошқариб келган Меҳриддин Абдуллаевнинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.

Баҳодиржон Сидиқов 2019 йил февралидан 2020 йил январигача «Ўзбекнефтгаз»ни бошқарган.

Февраль ойи бошида у Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Россиянинг «Газпром» компанияси раҳбари билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон делегацияси таркибида бўлган эди.

Баҳодиржон Сидиқовнинг меҳнат фаолияти

  • 1999−2000 — «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ техник ходими;
  • 2001−2004 — «ЎзЛИТИнефтгаз» МХК муҳандис-конструктор, кичик илмий ходим;
  • 2004−2006 — 1-тоифали муҳандис ва «ЎзЛИТИнефтгаз» бўлими бошлиғи в.б;
  • 2006−2007 йилларда — «Ўзтяжнефтгазхимпроект» Давлат лойиҳа институти лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини баҳолаш бўлими бошлиғи;
  • 2007−2009 — Иқтисодиёт вазирлиги ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;
  • 2009−2010 йилларда — «Ўзбекнефтгаз» қошидаги «Нефтегазинвест» ДК директори;
  • 2010−2011 йилларда — Uzbekistan GTL ҚК корпоратив масалалар бўйича директор ўринбосари;
  • 2011−2012 — Uzbekistan GT ҚКнинг корпоратив масалалар бўйича директори;
  • 2012−2016 йиллар — Uzbekistan GT ҚКда молия директори;
  • 2016−2017-йилларда «Ўзбекнефтгаз» прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — «Нефтегазинвест» МЧЖ директори;
  • 2017−2017 йилларда — «Ўзбекнефтгаз» АЖ истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи — «Нефтгазинвест» директори;
  • 2017−2018 йилларда — «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари;
  • 2018−2019-йилларда — Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи.