18 июнь куни соат 18:00 атрофида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси каналга тушиб кетди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

35 ёшли Ш. Б. Қарши шаҳри «Нефтчилар» маҳалласида жойлашган вилоят Олимпия захиралари спорт коллежи ёнидаги каналга тушиб кетиб вафот этган. Ҳолат бўйича ҳодиса жойи Қарши шаҳар прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийшлатирилган.

Марҳум Б.Ш.га нисбатан ўша куни суд тиббий экспертиза тайинланаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, унинг танаси ташқи томондан кўздан кечирилганда бирор-бир тан жароҳати аниқланмаган. Унинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.