Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнга тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Идора 18 июнь санаси Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди. Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо — Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади. Бу 28 июнь санасига тўғри келади.