«Газета.uz» Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тақдим этади.

Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш

Таълим тизими ислоҳотлари

«Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни — билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлади», — дейилади дастурда. Партия томонидан таълим соҳасида қуйидагилар мақсад қилинган.

  • 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, қамровни 100 фоизга етказиш ва боғчаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш;
  • шу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит бериш учун имкониятлар яратилиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озод қилиш;
  • 2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қуриш чоралари кўрилади. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча, шу жумладан хусусий боғча харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш;
  • болаларни эрта ёшдан бошлаб замонавий ахборот технологияларига ўргатиш мақсадида ҳар бир боғчани компьютер синфи билан таъминлаш юзасидан зарур ишлар амалга ошириш;
  • боғча ва мактабларни фильтрланган ичимлик сув ҳамда санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлаш;
  • мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, ёд билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйиш;
  • келгуси етти йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилаш;
  • бу борада «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастурини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этиш;
  • хусусий таълимга қўшимча енгилликлар яратилиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида мактаблар қуриш;
  • бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминлаш ва бунинг учун зарур молиявий имкониятлар яратиш;
  • чекка ҳудудларда бепул мактаб автобусларини йўлга қўйиш;
  • 2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда «Истеъдод — Интилиш — Истиқбол» номли ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш, уларда президент мактабларидан кам бўлмаган шароитларни яратиш, бу мактабларда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратиш;
  • келгуси етти йилда чет тилларини ўргатиш учун барча мактабларга «тил эгалари» бўлган ўқитувчилар жалб қилиниб, бу мақсадларга ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратиш;
  • олий таълим ва илм-фан тизимларини илғор хорижий тажриба асосида ривожлантириш;
  • дунёдаги «Топ-500»га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва «икки дипломли тизим»ни жорий этиш асосий вазифа бўлади;
  • биотехнология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда истеъдодли ёшларни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юбориш бўйича 200 миллион долларлик дастурларни амалга ошириш;
  • келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга 1 миллиард доллар ажратилиши учун молиявий имкониятлар янада кенгайтириш;
  • маданият, санъат ва адабиёт вакиллари, маънавият соҳаси ходимлари, барча зиёлиларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар кўриш.

Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

«Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш, ўртача умрдавомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятларни ишгасоламиз», — дейилади дастурда.

  • аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтириш;
  • 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш;
  • сил билан касалланиш даражасини кескин камайтириш;
  • жигар циррозига олиб келувчи «гепатит С» касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш;
  • 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайтириш;
  • келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш;
  • туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишлари давом эттирилади;
  • 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион нафар юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш;
  • ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволаш;
  • Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилиш;
  • онкологик беморлар даволаниши ва соғайиб кетиши учун зарур шароитларни яратиб, уларнинг одатий ҳаётга қайтиш;
  • 120 минг нафар онкологик касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олиш;
  • онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • эҳтиёжманд оилаларнинг онкологик касаллиги бор фарзандларида ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун харажатларни тўлиқ давлат ҳисобидан қоплашга зарур молиявий ресурслар жалб қилиш.

Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

«Ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрниниэгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади. Шу боис, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизиминитўлиқ қайта кўриб чиқамиз ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқамиз», — дея қайд этилган номзод дастурида.

  • ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоий хизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
  • ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида «ижтимоий хизмат иши» юритиш тартиби ишлаб чиқиш. Бунда, ушбу оилаларда шароитни яхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғча ва мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назарда тутилади.
  • туманларда ижтимоий хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат «мобиль гуруҳлар» фаолиятини йўлга қўйиш бу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартиш;
  • болаларни васийликка олиш тизими, васийларни танлаш мезонлари ва мониторинг қилиш тартиби қайта кўриб чиқиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш;
  • ортопедия, реабилитация, тиббиёт ва дори воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи танлайдиган, давлат эса пулини тўлаб берадиган тизимни жорий этиш;
  • протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш учун йўналтириладиган маблағларни ҳозирги 80 миллиард сўмдан 250 миллиард сўмга кўпайтириш;
  • ногиронликни белгилаш бўйича ҳозирги тиббий моделдан ижтимоий моделга ўтиш учун зарур чоралар кўриш. Бунда, ишлаш истагидаги ногирон шахсларга зарур шароитлар яратилади.
  • ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;
  • оиласидаги ногиронлиги бўлган одамга қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни бизнесга жалб қилиб, даромад топишга ўргатган, уларнинг маҳсулотини реализация қилишга кўмаклашган тадбиркорларга имтиёз ва афзалликлар бериш тартиби ишлаб чиқиш;
  • қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизмати кенгайтириш;
  • зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича «Call-марказлар»ни ташкил қилиш;
  • туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан барча ҳуқуқий асослар яратиш;
  • уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун мамлакат бўйлаб саёҳатлар ташкил этилиши бўйича барча шароитлар яратиш;
  • кексаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун оилавий шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларни қўшимча ускуналар билан таъминлаш;
  • «Уч авлод учрашувлари», «Оталар жасорати — ибрат намунаси», «Ўнта ёшга — бир нуроний» ҳаракати каби маънавий-тарбиявий ишларни янада кенгайтириш;
  • мамлакатда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчил давом эттириш;
  • меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқариш;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлган қатламларни ҳам қамраб оладиган тизимни яратиш;
  • тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтириш;
  • ҳар бир оила ўз уй-жойига эга бўлиши учун зарур шароитларни яратиш;
  • келгуси етти йилда 15 миллиард доллар ҳажмидаги маблағни йўналтириш ҳисобига қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш;
  • қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқи.

Барқарор иқтисодий ўсиш — аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омили

«2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2 баробар кўпайтириб, 160 миллиард долларга етказиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга ошириш асосий стратегик мақсадларимиздан бири бўлади. Ўзбекистон «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириши учун барча имкониятларни ишга соламиз», — дейилади дастурда. Бу учун қуйидагилар мақсад қилинган:

  • илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ва бу орқали меҳнат унумдорлигини 2 баробар ошириш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Келгуси йилларда:
— Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи;
— Оҳангарон мисни қайта ишлаш кластери;
— Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари;
— Тошкент ва Навоий вилоятларида фосфорит хомашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёр
маҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси;
— Тебинбулоқ ва Ғаллаоролда темир ишлаб чиқариш мажмуалари каби стратегик мегалойиҳаларни ишга тушириш бўйича ташкилий-амалий ишлар олиб борилади.

  • 2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқаришни 3,5 баробар, олтинни — 1,5 карра, кумушни — 3 марта, уранни 3 баробар ошириш бўйича имкониятларимизни сафарбар этилади.
  • Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши учун 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳаларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш асосий вазифа бўлади. Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
  • саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилиши учун барча шароитлар яратилади.
  • Иккинчидан, ташқи бозорларга чиқиш харажатлари юқори эканини инобатга олиб, илмга асосланган, юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирилади.
  • Ташқи бозорларга чиқиш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим мақсадлардан бири бўлиб қолади.
  • Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратиш орқали мамлакатда юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш янги босқичга олиб чиқилади.
  • 2030 йилга қадар:
    — 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналарини ташкил қилиш;
    — тадбиркорларга «тайёр бизнес» шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизимини тўлиқ
    йўлга қўйиш;
    — ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил этиш;
    — «ай-ти» хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш;
    — экспорт ҳажмини 2 баробар ошириб, 45 миллиард долларга етказиш устувор вазифа бўлади.
  • бутун дунёда тез ривожланаётган «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, унинг асоси бўлган қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтирамиз.
  • 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 25 минг мегаваттга, уларнинг улушини ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизга етказишга алоҳида аҳамият берилади.
  • 2024 йилдан бошлаб саноатда «яшил сертификат»лар бозори яратилади.
  • Автобусларни тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёқилғисига ўтказиш учун барча ташкилий масалалар ҳал этилади.
  • Барча янги уйлар ва асбоб-ускуналарга энергияни тежаш бўйича талаблар жорий этилади.
  • Иқтисодиётда энергия самарадорлигини 2 карра ошириб, 2030 йилга бориб 50 миллиард киловатт соат «яшил энергия» ишлаб чиқариш учун зарур шароитлар яратилади. Бунда, 10 минг километр магистрал ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқларини барпо этиш режалаштирилиб, аниқ дастурлар асосида амалга оширилади.
  • бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қиламиз.
  • Йўл-транспорт соҳасида авиақатновлар сонини 4 марта ошириш соҳадаги асосий вазифалардан бири
    бўлади.
  • Тошкент-Самарқанд, Навоий-Бухоро йўналишларида тезюрар поездлар учун қўшимча темир йўллар қурилиши учун барча имкониятлар сафарбар қилинади.
  • Электрлашган темир йўллар улушини 43 фоиздан 65 фоизга етказиш ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан манфаат келтиради.
  • Темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши, хизматлар сифати рақобатбардош нархлар асосида белгиланиши соҳада эркин бозор тамойилларига ўтишнинг муҳим омилидир.
  • Йирик 6 та аэропорт модернизация қилиниши, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилиши бу соҳада рақобатни ошириб, йўловчиларга қулайликлар яратади.
  • 2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача — жами 5,5 минг километр цементбетон йўлларни қуриш ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш чоралари кўрилади.
  • Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Фарғона водийси йўналишларида янги автомобиль йўлларини қуришга давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий қилинади.
  • хусусий сектор иштирокида 56 минг километр йўлларни реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиб, амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
  • йўловчи ва юк ташиш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолади.
  • 2030 йилга қадар барча аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим ҳаётий масаладир. Бунинг учун 2,5 миллиард доллар ажратиш бўйича барча молиявий имкониятлар сафарбар этилади.
  • Қишлоқ ва овулларни интернет билан тўлиқ қамраб олиб, унинг тезлигини 10 карра ошириш юзасидан имкониятлар ишга солинади.
  • мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириб, иқтисодиётимизга инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, банк тизимини ислоҳ қилиш энг асосий вазифалардан бири бўлади.
  • 2030 йилгача 250 миллиард доллар инвестициялар, шу жумладан, 110 миллиард долларни хорижий инвестициялар ҳисобига, 40 миллиард долларни давлат-хусусий шериклик доирасида жалб этиш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади.
  • банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини ҳозирги 18 миллиард доллардан 40 миллиард долларга етказиш бўйича аниқ дастурлар амалга оширилади.
  • банк тизими ислоҳотлари доирасида банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш учун зарур шароитлар яратилади ва банкларни хусусийлаштириш тезлаштирилади.
  • банк бозорига яна камида 4 та йирик нуфузли чет эл банки кириб келиши ҳамда нобанк молиявий хизматларини кенгайтириш учун имконият яратилади.
  • қимматли қоғозлар бозори ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.
  • хусусий жамғариб бориладиган пенсия тизимини ташкил этиш учун барча қонуний асослар яратилади.
  • хусусий сектор улушини оширишни, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш бўйича ишларни давом эттирилади.
  • темир йўл хизматлари, автомобиль йўллари қуриш ва бошқариш, газ ва электр етказиб беришни хусусий секторга ўтказиш орқали рақобат муҳити яратилади.
  • ирригация, чиқиндини қайта ишлаш, ижтимоий объектларда энергетика ва иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришга давлат-хусусий шериклик механизмлари кенг жорий этилади.
  • хусусийлаштириш дастури доирасида давлат улуши мавжуд корхоналарни 6 баробарга камайтириш бўйича режали ишлар амалга оширилади.
  • 17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, уларга хусусий сектор кенг жалб этилади.
  • келгусида фақат магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳалар давлат тасарруфида қолади.
  • 2030 йилга қадар иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш асосий мақсад бўлади.
  • бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратишни бундан буён ҳам давом эттирилади.
  • расмий сектор — нолегал фаолиятдан афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитлар яратилади.
  • солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
  • келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар оширилмаслиги қатъий кафолатланади.
  • 2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб бериладиган тизим жорий этилади. Қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффоф бўлиши таъминланади.
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш амалиёти йўлга қўйилиши уларни янада ривожлантиришда кучли рағбатлантирувчи омил бўлади.
  • ижтимоий реестрга киритилган аҳолини ишга олган корхоналарга ходимининг даромад солиғини қайтариб бериш бундай тоифадаги шахсларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.
  • Вақтида солиқ тўлаётган корхоналарда қўшилган қиймат солиғини қайтариш муддати бир кун этиб белгиланади. Бундай корхоналарда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва уларга давлат харидларида устунлик берилади.
  • «Очиқ мулоқот»лар орқали бизнес муаммоларини ҳал қилиш, бизнесга ноқонуний аралашувга йўл қўймаслик ва хусусий мулк дахлсизлиги сиёсати қатъий давом эттирилади.
  • 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни 3 минг доллардан 5 минг долларга етказиш соҳадаги бош мақсад бўлади.
  • ҳосилдорликни пахта бўйича ўртача 45−50 центнерга, ғалла бўйича — 80−85 центнерга ошириш учун зарур шароитлар яратилади.
  • қўшимча 300 минг гектар майдонларни ўзлаштириб, уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш режалаштирилади.
  • сабзавот, полиз, картошка бўйича маҳаллий уруғлик таъминоти ҳозирги 15 фоиздан 50 фоизга етказиш борасидаги мавжуд имкониятлар ишга солинади.
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга оширишга устувор вазифа сифатида қараймиз.
  • агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика марказини ишга тушириш чоралари кўрилади.
  • соҳада экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз.
  • қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловлар деградациясининг олдини олиш бўйича Миллий дастур қабул қилинади.
  • аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этиш ушбу йўналишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

«Сув ресурслари муаммоси келгуси ўн йилликда минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарбмасала бўлиб қолади. Бугунги кунда 70 фоиз ерлар эски усулда суғорилмоқда, 60 фоиз каналлар бетонланмаганлиги оқибатида йилига 16 миллиард метр куб сув йўқотилмоқда. Шу сабабли, суғоришда сувтежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларини жадаллаштирамиз», — дейилади дастурда.

  • 2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказиш ҳаётий заруратга айланмоқда.
  • далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилиб, сув етказиш тизимига ривожланган давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади.
  • сув тежайдиган технологияларни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Бу борада 10 фоизлик кредит ажратиш, ўз ҳисобидан жорий қилган ер эгаларига эса харажатнинг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилади.
  • «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтирамиз. Яшил майдонларни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилиши аҳоли масканлари, умуман, маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилайди.
  • давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ҳам ўзининг яшил боғларини ташкил қилиши зарур.
  • янги уй-жой қуришда пудратчиларга «яшил ҳудуд» ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади.
  • 2030 йилгача республикада кўкаламзорлаштириш даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказиш аҳолини қулай экологик муҳитда яшаши учун шароит яратади.
  • Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни келгуси етти йилда 2,3 миллион гектарга етказиш бу йўналишдаги устувор вазифа бўлиб қолади.
  • Тошкент шаҳрида амал қилаётган бошқарув компаниялари фаолиятини бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ.
  • барча қишлоқ ва шаҳарларни қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш, уларни қайта ишлашни эса камида 65 фоизга етказиш атроф-муҳит тозалигини сақлашда муҳим аҳамият касб этади.
  • муайян ҳудудга янги ҳоким тайинланганда, ўша ерда экологик аудит ўтказиш, натижаларини жамоатчиликка эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилса, ҳудуд аҳолиси ҳоким олдига сув ва ҳаво тозалиги, кўкаламзорлаштириш даражаси бўйича аниқ масала қўя оладиган тизим яратилади.

Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувиниташкил этиш

Давлат бошқаруви

  • рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципини ҳаётга жадал олиб кирилади;
  • давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглаб функцияларни босқичма-босқич рақамлаштириш аҳоли учун янги қулайликларни яратади;
  • фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади;
  • ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, маҳаллалар барча масалаларни «бир қадам» тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади;
  • давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштиришга алоҳида аҳамият берилади;
  • маъмурий ислоҳотларнинг янги босқичида жойлардаги бошқарувни ўзгартириб, маҳаллий кенгашни халқнинг чинакам овозига айлантирамиз;
  • ҳокимнинг Кенгашга раҳбарлик ваколати бекор қилиниши, уларнинг Кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлишини, масъулияти ва жавобгарлиги ошишини таъминлайди;
  • маҳаллий кенгаш депутатлар корпусини шакллантириш тартиб-таомиллари қайта кўриб чиқилади;
  • ҳоким ва маҳаллий кенгашнинг жавобгарлик доираси ва аниқ вазифалари белгиланган ҳолда улар фаолиятида жамоатчилик иштирок этиши учун зарур шароитлар яратилади;
  • аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги «таянч кўприк»ка айлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз;
  • мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлади;
  • келгуси йилларда «Очиқ бюджет»га бериладиган маблағни 3 карра ошириб, 24 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд;
  • маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш бўйича қонуний асослар яратилади;
  • очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлари қатъий кафолатланади;
  • нодавлат нотижорат ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаб, улар учун барча шароитлар яратилади;
  • сиёсий партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда тўла намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар — пропорционал сайлов тизими жорий этилади.

Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари

«Қонун устуворлиги, суд мустақиллигини ошириш ва адолатни таъминлашни устувор вазифа деб ҳисоблаймиз. Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлишига эришамиз», — дейилади дастурнинг ушбу бўлими хатбошисида.

  • давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиб, одил судловга эришиш даражасини ошириш учун барча имкониятлар сафарбар этилади;
  • терговда шахс ҳуқуқини чеклашга санкция бериш масаласи алоҳида судьялар томонидан кўриб чиқилиши амалиёти йўлга қўйилади;
  • одамларни «қамоққа олиб тергов қилиш» амалиёти камайтирилади, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт чорасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади. Бу масалада айбланувчи ёки ҳимоячи томонидан судларга эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имкониятлари кенгайтирилади;
  • Қамоқдаги шахслардан олинган «айбни бўйнига олиш» ҳақидаги ариза далил сифатида қабул қилинмаслиги таъминланади;
  • жиноят иши қўзғатиш ва жазо бериш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқилади;
  • жабрланувчининг илтимосига асосан жиноят ишини қўзғатмасдан ҳам ярашиш имконияти яратилади;
  • жиноят содир қилган шахслар келгусида тузалиш йўлига ўтиши учун муқобил жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари кенгайтирилади;
  • тадбиркорлар учун жиноий жавобгарликка оид қонунчиликни янада либераллаштирамиз;
  • солиққа оид жиноятлар бўйича тадбиркор суд ҳукми чиққунга қадар зарарни қопласа, жавобгарликдан озод этиш тартиби жорий этилади;
  • тергов-суд жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жалб этишга оид янги тартиб ўрнатилади.

Янги Ўзбекистон — хавфсиз ва тинчликсевар давлат

Ташқи сиёсат

«Биз очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришни давом эттирамиз. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб борамиз», — дейилади дастурда. Бунда:

  • Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаро майдонда фаол илгари сурилади;
  • қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожлантирилади;
  • Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади;
  • хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаб, уларнинг юртимиз тараққиётида фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб берамиз;
  • хориждаги ватандошларимиз орасида она тили, миллий маданият ва анъаналарни тарғиб этиш бўйича тизимли чоралар кўрилади;
  • ватандошларга дунёнинг исталган нуқтасидан мамлакатимиздаги давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти яратилади;
  • ташқи меҳнат миграцияси тизимини тўлиқ ислоҳ қилиб, хорижга ишлаш учун бораётган аҳолимизни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами кенгайтирилади;
  • хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимиз Европа ва Осиёнинг юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларига ишга боришлари учун давлат томонидан кўмак бериш тартиби жорий этилади;
  • мураккаб вазиятга тушиб қолган юртдошларга ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.
  • меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари давлат, халқнинг доимий ғамхўрлигида бўлади, уларнинг фарзандлари ўқиши ва олийгоҳларга киришида ҳам енгилликлар берилади.

Хавфсизликни таъминлаш масалалари

«Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб жараёнлар шароитида бизнинг бош мақсадимиз — Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлади», — дейилади бўлим аввалида.

  • Қуролли Кучларнинг қудрати, мудофаа қобилиятимиз ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш мақсадида миллий армияни 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланади;
  • қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бошланган ишлар жадал давом эттирилади;
  • ҳарбий-жанговар қудрат ва юксак маънавий салоҳиятни Ўзбекистон Қуролли Кучларининг икки буюк таянчига айлантирилади;
  • ҳарбий хизматчиларни, мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқиётган болаларни, барча ёшларни тарих ва маърифатпарвар аждодлар мероси асосида тарбиялаш учун зарур шароитлар яратилади;
  • ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ғояси атрофида бирлаштириш бўйича алоҳида дастур асосида иш олиб борилади;
  • давлат рамзлари, хусусан, байроқ хонадонларда ҳам ҳилпираб туриши учун зарур ҳуқуқий асослар яратилиб, миллий ғурур тимсолига айлантирилади.

«Мен, олижаноб, буюк халқимиз билан бирга юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт, инсон қадри баланд бўлган янги давлат, янги жамиятни барпо этишга қаттиқ бел боғлаганман. Бу юксак масъулиятли вазифани адо этиш йўлида ўзимнинг бор куч ғайратим, билим ва тажрибамни, керак бўлса, бутун борлиғимни бағишлашга тайёрман. Эл-юртимизга фарзандлик садоқати билан хизмат қилишдек буюк эътиқод доимо ҳаётимнинг маъномазмуни бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат сиёсатимизга, ислоҳотларимизга катта ишонч билдириб, мени ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган она халқимга чин дилдан таъзим қиламан. Олдимизда турган кенг кўламли, ғоят серқирра ва масъулиятли вазифаларни адо этишда бизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин», — дейилади номзоднинг дастури якунида.