Самарқанд вилоятида 36 ёшли эркак 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Бунга эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.

Фарзандларини ўлдиргандан сўнг у ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган. Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.