Аввалроқ «Газета.uz» Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эди.

Ҳужжат билан 2028 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган двигатель ҳажми 1200 куб см гача бўлган автомобиллар учун божхона тўловлари 0−5% гача пасайтирилди.

Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бу импорт қилинадиган автомобилларнинг якуний нархига қандай таъсир қилишини ҳисоблаб чиқди.

1000 куб см ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол.

Божхона божи:

Аввал: 1900 АҚШ доллари (15 фоиз +0,4 АҚШ долл/куб см).

Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).

Фарқ: 1900 АҚШ доллар.

ҚҚС (12%)

Аввал: 1428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган).

Ҳозир: 1200 доллар.

Фарқ: 228 доллар.

Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари).

Тахминан 846 доллар (9,9 млн сўм).

Божхона йиғими (0,2%).

Тахминан 20 доллар.

Якуний нарх:

Аввал: 14 194 доллар (10 минг доллар машина нархи + 4194 доллар мажбурий тўлов).

Ҳозир: 12 066 доллар.

Фарқ: 2128 доллар.

Демак, двигатель ҳажми 1000 см кубгача, нархи 10 минг доллар бўлган автомобиль учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2128 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

1000 — 1200 см куб ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи (1197 см куб) бозор нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобиль учун мисол.

Божхона божи

Аввал: 3718 доллар (15 фоиз +0,6 АҚШ долл/куб см).

Ҳозир: 1000 доллар (5 фоизга туширилди).

Фарқ: 2718 доллар.

ҚҚС (12%).

Аввал: 2846 доллар.

Ҳозир: 2520 доллар.

Фарқ: 326 доллар.

Утилизация йиғими (базавий ставканинг 120 баравари).

Тахминан 3385 доллар (39,6 млн сўм).

Божхона йиғими (0,2%).

40 доллар.

Якуний нарх:

Аввал: 29 989 доллар (20 минг доллар машина нархи +9989 доллар мажбурий тўлов).

Ҳозир: 26 945 доллар.

Фарқ: 3044 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1000 — 1200 см куб, нархи 20 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 3044 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).