Қозоғистоннинг Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини локализация қилинди, деб хабар бермоқда Tengrinews мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

Ёнғин бошланганидан деярли бир ҳафта ўтиб, 14 июнь куни кечқурун қуршаб олинган.

Бу Қозоғистон тарихидаги энг йирик ёнғинлардан бирига айланди — унинг майдони, расмий маълумотларга кўра, 60 минг гектарни ташкил этди. Уни ўчиришга 1500 га яқин одам жалб қилинган. Бир қанча аҳоли пунктларидан одамлар эвакуация қилинди. Ёнғиннинг тез тарқалишига сабаблардан бири сифатида вазиятни нотўғри баҳолаш ва расмийларнинг суст муносабатда бўлиши кўрсатилди.

Ёнғин оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, улардан 14 нафари ўрмон хўжалиги ходимларидир. Мамлакатда 12 июнда миллий мотам эълон қилинган.

Воқеалар фонида Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазири лавозимини тарк этди. Бош прокуратура 2 та жиноий иш қўзғатиб, эътиборсизликка йўл қўйган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.