Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Буюк Ипак йўли» бозорида бир неча соатдан бери ёнғин давом этмоқда. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин ҳақида душанба куни соат 19:17 да келиб тушган.
10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчиришга киришган.
Жабрланган ҳақида маълумот йўқ.
Соат 20:37 да ФВВ ёнғин қуршаб олингани ва уни тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Соат 23:12 да вазирлик ёнғинни ўчириш жараёни акс этган лавҳаларни эълон қилди.
Маҳаллий Telegram-каналлар ёнғин ҳали тўлиқ ўчирилмагани ҳақида хабар бермоқда.