Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган янги русумдаги мотоциклларни бошқариш ва улардан тўғри фойдаланишга ўргатилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, хизматда фойдаланиш учун BMW компаниясининг 3 турдаги мотоцикллари олиб келинган. Мотогуруҳ ходимларига Германиядан келган икки нафар мутахассис мотоциклларнинг техник хусусиятлари, фойдаланиш ва бошқариш тартиби бўйича тушунчалар бермоқда.

«Бу мотоцикллардан хизмат жараёнида фойдаланишда жуда қулайликлари кўп. Замонавий жиҳозланган ва тормоз тизимлари яхши. Олдинги, 1993 йилда ишлаб чиқарилган Honda мотоциклларимиздан анча яхши», — дейди мотогуруҳ инспекторларидан бири.