Дунёнинг ўнлаб шаҳарларида Россиянинг Владимир вилоятидаги колониялардан бирида қамоқ жазосини ўтаётган россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтди. Глобал акция Навальнийнинг туғилган куни — 4 июнга тўғри келди. У 47 ёшда.

Навальний жамоасининг билдиришича, намойишлар АҚШ, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Франция, Британия, Испания, Грузия ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган.

Россияда сиёсатчининг тарафдорлари асосан якка пикетларда ўтказган. «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари лойиҳасига кўра, полиция ушбу акцияларда 100 дан ортиқ одамни ҳибсга олган. Уларнинг энг кўпи Москва ва Санкт-Петербургда.

Ўша куни Навальнийнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг номидан хабар эълон қилинди, унда сиёсатчи хайрихоҳлар ва қўллаб-қувватловчиларга миннатдорлик билдирди. «Бу вазиятимда мен оғир юк ва бўйинтуруқни эмас, балки бажарилиши лозим бўлган вазифани кўряпман. Ҳар бир ишнинг ўз ёқимсиз қисми бор, шундай эмасми? Шундай қилиб, ҳозир севимли ишимнинг ёқимсиз даври», — деб ёзди у.

Алексей Навальний 2021 йилнинг январидан бери, «Новичок»дан заҳарланиб, Россияга қайтганидан бери қамоқда қолмоқда. У катта миқдордаги фирибгарлик ва судни ҳақоратлашда айбланиб, 9 йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилинган. Октябрь ойи охирида сиёсатчига қарши экстремизм бўйича янги жиноий иш очилган.