Тошкентда учта транспорт иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ ЙҲХХ матбуот хизмати.

2023 йилнинг 05 июнь куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели ва Глинка кўчалари кесишган чорраҳасида 1992 йилда туғилган З.М. бошқарувида бўлган Lacetti, 1980 йилда туғилган М.М. бошқарувида бўлган Malibu 2 ҳамда 1970 йилда туғилган С.Х. бошқарувида бўлган Yutong электр автобуси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

йтҳ

ЙТҲ оқибатида Malibu 2 ҳайдовчиси М.М. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.

«Газета.uz» маълумотига кўра, электробус 20 апрель куни йўналишларга чиққан янги партиядаги автобуслардан бири.

Электроавтобуснинг видеорегистратор камерасидаги ёзувдан кўриш мумкинки, йўл транспорт ҳодисасига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси айбдор бўлган. Lacetti Malibu билан тўқнашгандан кейин, зарб оқибатида, Malibu электробуснинг олд қисмига бориб урилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг маълум қилишича, Lacetti автомобили светофорнинг тақиқланган ишорасида ҳаракатланган.