Зомин миллий табиат боғи ҳудудида учта бўри боласи дунёга келди, деб хабар қилди Ўзбекистон Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.

Қўриқхона ходимлари ёввойи ҳайвонларни баҳорги саноқдан ўтказиш жараёнида янги туғилган бўри болаларини суратга олишди.

Зомин давлат тоғ-арча қўриқхонаси Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида жойлашган. Унинг майдони қарийб 27 минг гектарни ташкил қилади.

22 май куни Зарафшон миллий табиат боғида икки кийик боласи ҳам дунёга келган эди, ҳозирда улар кузатув остида.

бўри боласи, буғу боласи, зомин миллий табиат боғи, табиат ресурслари вазирлиги, қўриқхона

Бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) — сут эмизувчиларнинг буғулар оиласига мансуб кенжа тури, жуфттуёқлилар оиласи. Бу тур йўқолиб кетиш арафасида турган кичик тур сифатида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган.

бўри боласи, буғу боласи, зомин миллий табиат боғи, табиат ресурслари вазирлиги, қўриқхона

Табиат ресурслари вазирлиги томонидан Бухоро буғулари тарқалиш жойлари ва уларнинг популяцияси мониторинги олиб борилиб, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳамда Қизилқум давлат тўқай-қум қўриқхонасида ушбу ноёб турни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш чораларини кўрмоқда.