Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. У уч ойдан сўнг, тамаки маҳсулотлари, тамаки ва никотин истеъмол қилиш воситаларига қўйиладиган қадоқлаш ва маркалаш, шунингдек, уларнинг муомаласига қўйиладиган талабларга оид қоидалари эса тўққиз ойдан кейин кучга киради.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 25 октабрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 27 декабрда маъқулланган. У 2011 йилда қабул қилинган амалдаги қонун ва «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги қонун ўрнини эгаллайди. Қонун узоқ вақт муҳокама қилинди ва иккинчи ўқишда қабул қилинди. Ўтган йилнинг июнь ойида Сенат қонун нормалари зиддияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти етарлича ўрганилмагани, шунингдек, «Реклама тўғрисида»ги янги қонунга мос келмаслигини кўрсатиб, ҳужжатни рад этган эди.

Асосий ўзгаришлардан бири алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, тамаки ва никотинни истеъмол қилиш учун воситаларини 21 ёшга тўлмаган шахсларга, 21 ёшга тўлмаган шахслар томонидан сотиш тақиқлайди. Амалдаги қонун 20 ёшга тўлмаган шахсларга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлайди.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини сотишни бевосита амалга ошираётган шахс 21 ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотишни рад этиши шарт.

Ушбу маҳсулотларни сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан савдо автоматлари ва бошқа электрон ёки механик қурилмалар орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан ҳамда электрон тижорат кўринишида сотиш (бундан кўпикланадиган ва табиий винолар мустасно), шу жумладан, ҳар қандай усул билан етказиб бериш тақиқланади.

Ушбу маҳсулотларни кўчма ва сайёр савдо йўли билан (қўл, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида), кўчмас савдо объектларидан ташқарида, дорихоналарда ва болалар товарларини сотиш учун мўлжалланган биноларда сотиш тақиқланади.

Мактабгача бўлган масофа қисқарди

Агар амалдаги қонунда таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқда 200 метрдан кам бўлмаган масофада жойлашган савдо объектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишга рухсат берилган бўлса (майдони 100 кв.м дан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонлари бундан мустасно), энди бу масофа 100 метргача қисқартирилди.

Эътиборлиси, қонуннинг президент томонидан имзоланишидан аввал Сенат томонидан маъқулланган таҳририда ушбу маҳсулотларни сотувчи объектлар таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан (бу сўз амалдаги нормани тўлдириши керак эди) тўғри чизиқ бўйлаб 200 метрдан яқинроқда жойлашган бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатилганди. Ҳозирда мактаблар ва болалар боғчалари ёнида сигарет ва спиртли ичимликлар дўконлари жойлашган бўлса, бу ҳолатни дўконлар ва назорат идоралари 200 метрлик ўлчов мактаб эшигидан бошлаб ҳисобланган, деб асослашиш ҳолати учрамоқда.

Болалар товарларини сотиш учун мўлжалланган биноларда, шунингдек, болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Ушбу маҳсулотларни соғлиқни сақлаш ташкилотлари, таълим муассасалари, маданият муассасалари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, санаторийлар ва тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудида сотиш мумкин эмас.

Тамаки ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини бошқа товарлар билан бирга сотиш тақиқланади

Агар истеъмол ўрами (қутиси)да тиббий огоҳлантириш бўлмаса, тамаки маҳсулотларининг истеъмол ўрамида 20 дан кам сигарета бўлса, истеъмол ўрамисиз (пакети, блоки) ёки доналик (сигареталар) бўлса, ушбу маҳсулотларни сотиш тақиқланади.

Шунингдек, тамаки ва тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари бўлмаган товарларни тамаки маҳсулотлари ва тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш учун мўлжалланган мосламалар билан битта тўпламда сотиш мумкин эмас.

Темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, аэропортлар, дарё портлари, метро бекатларининг ҳудудлари ва уларнинг биноларида (бож олинмайдиган дўконлар бундан мустасно) тамаки маҳсулотларини, шунингдек, тамаки ва никотиндан фойдаланишга мўлжалланган воситаларни сотиш тақиқланади.

Фуқаролар олдидаги кафолатлар ва уларнинг мажбуриятлари

Қонун фуқароларга тамаки тутуни ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнида ажралиб чиқадиган моддаларсиз қулай яшаш муҳитидан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлайди.

Бундан ташқари, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқа шахслар томонидан бузиш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш кафолатланади.

Қонун фуқароларни нафақат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишни, балки «болаларда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга салбий муносабатни шакллантириш, шунингдек, уларнинг алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнига жалб қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида ғамхўрлик қилади».